Latest news

12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  0 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  5 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   5 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз News

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашуви бўлаби ўтди.

Водий дербиси ҳаммавақт қизғин ва муросасиз руҳда ўтган. Бўлажак тўқнашув ҳам шундай ўтиши кутилмоқда. Сабаби, пешқадам "Навбаҳор" ва 4-ўриндаги "Нефтчи" ўртасида 4 очко мавжуд. Мезбонлар эса мазкур ғалаба орқали очколар тафовутини биттага қисқартириши ҳамда 2-ўриндаги "Насаф" билан очколари сонини яна тенглаштириб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳам учрашувнинг шиддатли ўтишига замин яратади.

Бўлажак ўйин олдидан жамоалар ўртасидаги голларга бой бўлган 2010 йилги тўқнашувни ёдга оламиз. 

Мавсумнинг дастлабки даврасида Наманганда кечган 11-тур баҳси 1:1 ҳисобида якунланган. Иккинчи даврада эса 16-тур яна уларни бир-бирига рўбарў қилди. 

Мазкур учрашув олдидан фарғоналиклар 14 жамоа қатнашаётган чемпионатда 13 очко билан 13-ўринда бораётганди. Шу боис, хавфли зонадан чиқиш учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Навбаҳор" эса 18 очко билан 8-ўринда бораётганди. Аммо мағлубият қуйи поғоналардаги рақобатчиларни ўзидан ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин эди. Қолаверса, дерби мақоми ҳам жамоаларнинг бор кучи билан курашиши лозимлигини англатарди.

Фарғонадаги қарама-қаршиликнинг 10-дақиқасидаёқ Мансур Саидов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тайм якунланиши арафасида эса Элёр Жаҳонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо Алишер Холиқов 45-дақиқада яна мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга яна-да бой бўлди. Евгений Сайко тайм бошида ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Анвар Бердиев 11 метрли нуқтадан адашмади. Ғайрат Жўраев 67-дақиқада учинчи бор ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Ҳакимов ўйин якунланиши арафасида тўртинчи бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ наманганликлар бу сафар ҳисобни тенглаштириша олмади. 

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 4:3

"Марказий стадион" (Фарғона)

Голлар: Мансур Саидов (10), Алишер Холиқов (45), Анвар Бердиев (54, пен), Шерзод Ҳакимов (83) — Элёр Жаҳонов (39), Евгений Сайко (48), Ғайрат Жўраев (67)

"Нефтчи": Юрий Цой, Владимир Радкевич (Дилёрбек Эрматов, 57), Иқбол Бобохонов, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев (Ислом Тўхтахўжаев, 58), Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бирдиев, Алишер Холиқов, Ойбек Нурбоев (Шерзод Ҳакимов, 79)

"Навбаҳор": Олег Горвиц, Раҳматулло Бердимуродов, Дониёр Усмонов, Евгений Сайко, Суннатилла Мамадалиев, Элёр Жаҳонов (Абдумалик Абдуллаев, 86), Тимур Айзатулов (Илҳом Бойдадаев, 78), Максим Кривой (Иван Нагаев, 67), Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев

Огоҳлантиришлар: Евгений Сайко (6), Отабек Валижонов (29), Ойбек Нурбоев (43), Иқбол Акрамов (49), Дониёр Усмонов (53), Илҳом Бойдадаев (78), Санжар Асқаралиев (90), Суннатилла Мамадалиев (90)

Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 10-ўринга юқорилади. "Навбаҳор" эса бир поғона пастлаб, 9-ўринга жойлашди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика