Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган? News

Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?

Элит ОЧЛнинг навбатдаги турида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

Осиё гранди ўз тарихида иккинчи маротаба Қашқадарёга келади. "Ал Ҳилол" илк бор 2006 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида Муборакда "Машъал" билан тўқнаш келган. Қаршидаги "Меҳнатчи" стадионида ўтказилган ўйинда "Машъал" рақибини 2:1 ҳисобида доғда қолдирган. Жамоа 2005 йил Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни олган ҳолда тарихида илк бор ОЧЛ чиптасини қўлга киритганди. Уларга гуруҳ босқичида "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Мина" рақиблик қилган. Бу квартетда "Машъал" 8 очко жамғарган. У пайтда турнир форматига кўра фақатгина гуруҳ ғолибларигина кейинги босқичга чиқар, шу боис "Ал Ҳилол" 10 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетганди. "Ал Айн" эса 13 очко билан гуруҳ пешқадами бўлган. 

ОЧЛ-2006. Гуруҳ босқичи. 

26.04.2006. 15:00, Қарши "Меҳнатчи" стадиони

"Машъал" - "Ал Ҳилол" 2:1

Голлар: Ботир Қорев 50, Зафар Холмуродов 82 - Абдулла Ал Досари 90+2

"Машъал": Павел Бутенко, Ҳамза Каримов, Дилявер Ваниев, Ботир Қораев, Камолиддин Кенжаев, Анвар Ғофуров, Анатолий Остап (Жаҳонгир Жиямуродов,46) Рустам Қодиров (Зафар Холмуродов,57) Рашид Ғофуров (Виктор Клишин,85) Жасур Ҳасанов, Шуҳрат Мирхолдиршоев

"Ал Ҳилол": Фаҳад Ал Шаммари, Абдулазиз Абдуассалам, Абдулазиз Ал Ҳилоли, Фаҳед Ал Мофаржи, Камел Муса, Марсело Таварес, Мешал Ал Мури, Аҳмад Ал Суваил, Абдулла Ал Доссари, Султон Ал Барган, Жованни


"Бу ўйин кечагидек эсимда. Муборакдаги стадион талабга жавоб бермагани учун гуруҳдаги 3 та ўйин ҳам Қаршида ўтказилган. "Машъал"да "Навбаҳор"дан кўчиб келган футболчилар Шуҳрат Мирхолдиршоев, Рашид Ғофуров, Жасур Хасанов, Хайрулла Каримовлар бор таркиб эди. Ботир Қораев ва Зафар Холмуродов "Насаф"дан ижарага олинган. Бу "Машъал" тарихидаги энг кучли таркиби эди. Қаршида катта байрам бўлганди",- дейди ҳамкасбимиз Азиз Нурий. 


"Қайсидир ўйинлар эсимда. Гуруҳимизда Саудия Арабистони, БАА, Ироқ жамоаси бор эди. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик, Зафар Холмуродов гол урган. БАА жамоаси билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекдик. Таркибимиз кучли ва яхши футболчилардан иборат эди. Табиийки, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқар эдик. Лекин бу футбол, нимадир сабаб бўлади. Масалан, "Реал Мадрид"нинг таркиби кучли футболчилардан иборат бўлсада ҳеч ким сизга натижани кафолатлай олмасди. Ҳар бир натижани ўйиндан сўнг таҳлил қилиб сабабини билиш мумкин. Олдинда кўра билиш жуда қийин. "Машъал" жамоамизнинг шу йилги таркибини эсласак барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган ва рақобат ҳам бор эди",- дейди Анвар Ғофуров.

Rating: +1   

Comments

+2   
29 sep 14:32:02
Озод Ачилов
3-турда, Ал-Ҳилолга сафарда 5-0 ҳисобида ютқазганмиз. Ўша ўйин видеоси интернетда бор. 3та голда дарвозабон жуда қўпол ҳато қилган. 4-турда Ал-Ҳилолни 2-1 ҳисобидан мағлуб этганмиз. 5-турда Ироқ жамоаси билан уйда дуранг ўйнаганмиз 2-2. Ўша ўйинда сўнгги дақиқаларда ўтказилган гол, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарган. Сўнгги турда Ал-Айн билан сафарда ўйнаганмиз, 0-1 ҳисобида олдинда бориб, иккинчи таймда икки гол ўтказиб мағлуб бўлганмиз. Хуллас, 1-иштирок учун натижа ёмон бўлмаган.
+2   
29 sep 14:28:45
Озод Ачилов
Reply to comment by Шухрат Эргашев
Ман Ал Айни билан буган Каршидаги уйинга кирганман ва жонли курганман. Ушанда стадион тулган эди.
Машъал 1-турда Ироқнинг Ал-Мина жамоаси билан ўйнаган ва 0-1 ҳисобида ютиб келган. Ягона голни Зафар Ҳолмуродов киритган эди. 2-турда Ал-Айнни меҳмон қилганмиз. ва 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. 10-минутда Иброҳим Диаки ҳисобни очган. Ўйин тугашига 1 минут қолганда Ш.Мирхолдиршоев ҳисобни тенглаштириб, стадионни ларзага солган эди. Ўша йиллари Ал-Ҳилол эмас, аксинча Ал-Айн ва Ал-Иттиход Осиё грандлари эди.
+1   
29 sep 14:46:24
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Озод Ачилов
Қўшиламан, шунинг учун ҳам битта мағлубият учун Блан ишдан кетди.
Даҳшат таркиб. Бекорга чемпион бўлмади саудияда!
+1   
29 sep 14:44:06
Озод Ачилов
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ҳозир ҳам, ал Иттиқод таркиб борасида саудияда энг кучлийси!
Қўшиламан, шунинг учун ҳам битта мағлубият учун Блан ишдан кетди.
+1   
29 sep 14:25:47
Озод Ачилов
Азиз Нурийни бази фикрлари хато. Манам Машъални 3та уй ўйинини стадиондан кўрганман. Машъал ОЧЛдаги ўйнаши аниқ бўлгач, қисқа вақт ичида Бахром Вафоев стадионида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва стадион замон талабларига мослаштирилди. 2006 йилнинг феврал-март ойларида стадион атрофига юзлаб дарахтлар экилган ва коллежда ўқиб юрган вақтимиз ўша ишга асосан коллеж ўқувчилари ҳам жалб этилган эди. Стадионда камчилик умуман бўлмаган. ўша ремонтда тахта ўриндиқлар олиб ташланиб, Пластпасса ўриндиқлар ўрнатилган ва "Машъал" деган ёзув шаклланган эди трибунада. Нуриддин Зайниевни ташаббуси ва Қарши "марказ" эканлиги ҳисобга олиниб ўйин Қаршида ўтказилган. 20 йил бўлган бўлсада умуман эсимдан чиқмайди ўша ўйинлар.
+1   
29 sep 14:01:25
uzb
Тепада Муборакда Бахром Вофоев номли стадионда утган уйинда деб ёзгансизлар,пастда Қаршидаки мехнатчи стадионида Машъал-Ал хилол уйини утказилган дейилган,Машъал 2000чи йилларда ОЧЛ уйинларини Қаршидаги стадионда утказганини биламан,Муборакда халқоро брортаям уйин утказилганини эслолмайман
   
29 sep 14:41:57
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Озод Ачилов
Машъал 1-турда Ироқнинг Ал-Мина жамоаси билан ўйнаган ва 0-1 ҳисобида ютиб келган. Ягона голни Зафар Ҳолмуродов киритган эди. 2-турда Ал-Айнни меҳмон қилганмиз. ва 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. 10-минутда Иброҳим Диаки ҳисобни очган. Ўйин тугашига 1 минут қолганда Ш.Мирхолдиршоев ҳисобни тенглаштириб, стадионни ларзага солган эди. Ўша йиллари Ал-Ҳилол эмас, аксинча Ал-Айн ва Ал-Иттиход Осиё грандлари эди.
Ҳозир ҳам, ал Иттиқод таркиб борасида саудияда энг кучлийси!
   
29 sep 14:32:02
Имя Фамилия
Olga Hilol, galaba sari...
   
29 sep 14:24:00
uzb
Сал туғрилаб ёзишибди,тулиқ туғрилашмабди каридорда уқиб диплом олган мухпирларимиз
   
29 sep 14:06:30
Шухрат Эргашев
Ман Ал Айни билан буган Каршидаги уйинга кирганман ва жонли курганман. Ушанда стадион тулган эди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика