Latest news

21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  17 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Бир неча кун олдин йўқолган Швейцария аёллар терма жамоаси аъзосининг жонсиз танаси кўл тубидан топилди News

Бир неча кун олдин йўқолган Швейцария аёллар терма жамоаси аъзосининг жонсиз танаси кўл тубидан топилди

«Янг Бойз» клуби ҳамда Швейцария аёллар терма жамоаси футболчиси Флориана Исмаили Италиянинг Комо шаҳридаги кўллардан бирида йўқолиб қолганди.

Хабарларга кўра, 24 ёшли Исмаили дугонаси билан моторли қайиқни ижарага олиб, қирғоқдан 700 метр узоқликка сузиб боришган. Яқин дўстининг сўзларига кўра, Флориана сувга шўнғиган ва бошқа қайтиб чиқмаган.

«У мени қўрқитяпти деб ўйлаб, қайиқнинг бошқа томонидан чиқишини кутгандим. Бироқ, бундай бўлмаганидан сўнг, мен бақиришни бошладим. Кейин эса қутқаручиларни ёрдамга чақирдим», – дея қайд этган унинг дугонаси.

Бир неча кунлик жадал қидирув ишларидан сўнг, Исмаилининг жонсиз танаси кўлнинг 204 метрлик чуқурлигидан топилгани маълум бўлди. Бироз вақтдан сўнг, қутқарувчилар уни сувдан олиб чиқишган ва яқин орадаги тиббий бинога олиб бориб, оила-аъзоларига бу ҳақда хабар беришган.

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика