Latest news

13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  0 13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   1 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  2 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  6 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0

Бир кун келиб Корреанинг ҳаётидан кино олинади: юрак операцияси, папа билан учрашув ва жиноятчилар туманидаги болалик News

Бир кун келиб Корреанинг ҳаётидан кино олинади: юрак операцияси, папа билан учрашув ва жиноятчилар туманидаги болалик

Кино суратга олувчилар бунга эътибор қаратиши лозим.

Корреанинг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилган, у футболчилик фаолиятини якунлаши ҳам мумкин эди. Шифокорлик унга хавфсиз эканлигини айтишди, аммо бу алдов эди

Анхель 2014 йилда "Атлетико"га ўтганида (аллақачон шартнома ҳам имзоланган ва трансфер эълон қилинганди), у анъанавий тарзда тиббий кўрикдан ўтди. 28 майда у агенти билан биргаликда Аргентинадаги белгиланган жойга етиб келди. Кардиограмма пайтида шифокорлар ғалати нарсани пайқашди.

Шундан сўнг 19 ёшли йигит шокка тушди: унинг ўсимтаси бор эди. "Шифокорлар тўсатдан менга операция қилинишим кераклигини айтишди. Дастлаб буни рад этиш ҳақида ўйладим. Мен операция қилинишни хоҳламагандим, сабаби Либертадорес Кубогининг ярим финалини ўтказиб юборардим. Мен бунинг учун кўп меҳнат қилганман ва буни интизорлик билан кутардим", - деб эслайди Корреа. Аммо, унинг бошқа танлови йўқ эди: рози бўлишига тўғри келди. "Биз бу тўғри вариант деб бунга қарор қилдик. Мен ёш эдим ва тузалиб кетаман деб ўйладим. Бу эса охир-оқибат юз берди.



Июнь ойи охирида Корреа Нью-Йоркка учиб кетди - Анхель у ерда микрохирургия клиникасида операция қилиниши керак эди. Операциядан олдин у иккиланган ҳолда шифокор билан гаплашди. "Улар менга ҳаммаси яхши бўлишини ва фаолиятим тугаш хавфи остида эмаслигини айтишди. Бу эса ёлғон эди! Улар мени алдашди. Операциядан олдин мен келишишимгача улар менга ҳеч нарса демадилар. Ўшанда ўйлагандим: мен наркозда бўламан, агар уйғонсам, ҳаммаси яхши ўтган бўлади, акси бўлса мен...

Муваффақиятли операция қилинганимдан сўнг эса фаолиятимни тугатиш хавфи борлигини тан олишди. Яхшиямки, охир-оқибат ҳаммаси муваффақиятли бўлди ва мен футбол ўйнашни давом эттирдим", - дейди аргентиналик.

Унинг қорин қисмидан ўсимта топилди, операция эса бир неча соат давом этди. Ҳаммаси идеал тарзда ўтди ва кун охирида Корреа ўзини яхши ҳис қилди. Аммо, у тахминан бир ҳафта давомида клиникада ётишга мажбур эди.

Тикланиш ярим йил вақтни олди. Либертадорес Кубогининг ярим финал ва финал ўйинларини у телевизордан томоша қилди.


Рим папаси билан учрашув. Франциск Корреанинг собиқ клубига мухлислик қилади

Операциядан сўнг Рим папаси Франциск уни Ватиканга таклиф қилди. "Мен ўзимнинг шаҳримда унга дуолар айтдим, энди буни Ватиканда ҳам қилишим керак", - Корреа жилмайиб қўйди.

Бундай танишув қаердан аслида? Аргентиналик епископ папа Хосе Бергольо ёшлигидан "Сан-Лоренсо"га мухлислик қилган. Бу мавқеига эришишидан олдин у жамоа ва ўйинчилар билан учрашган, шунингдек 16 ёшли Корреа ўйнайдиган ёшлар жамоаси учун ҳам дуо қилган.



"Папа билан учрашганимни ва у мени қучиб дуо қилганини айтсам, расмни кўрсатмагунимча ҳеч ким ишонмади... умид қиламанки, у бизга ёрдам беради", - деди Корреа Либертадорес Кубогининг муҳим ўйинларидан олдин.


Оғир ўтган болалик: қашшоқлик, жиноятчилар тумани ва отасининг ўлими. Фақатгина бундан футбол қутқарарди

Лотин Америкасидан бўлган кўплаб футболчилар каби Корреанинг ҳам болалиги қийин кечган. У Росариодаги Лас Флорес номли жиноий туманидаги каттагина оилада (10 бола) ўсиб-улғайган. У ердаги барча қайсидир маънода тўдалар ва отишмалар билан боғлиқ ҳолда яшарди. Ҳаттоки жароҳатланган болалар ҳам одатий ҳол эди.

"Қашшоқ ҳудудда яшаш жуда қийин. Ҳамма сизни пастга уради, босим эса икки баравар кучли бўлади. Ҳамма сизни гиёҳванд ёки жиноятчига айланиб, қамоққа тушишингизни айтади. Аммо, бошқалар ҳам бор эди. Маҳаллий гиёҳвандлар менга доим шундай дейишарди: "Агар сени гиёҳванд моддалар билан кўрсак, биз сени ўлдирамиз. Сен ўзингни футболга бағишлашинг керак". Мен ўшанда кучли бўлибгина, озод бўлишим мумкинлигини тушунгандим", - дейди ўйинчи.

Унинг бувиси ва опа-сингиллари ҳали ҳам ўша ерда яшашади. Корреа ҳисоблайдики, агар сиз гуруҳлар билан муносабатда бўлмасангиз ва ўша ерда адашиб юрмасангиз, ҳеч қандай ёмон нарса рўй бермайди. "Яхши инсонлар яшайдиган оддий туман. Менинг оиламни у ердагилар билишади".



Анхель 10 ёш бўлганида унинг отаси, яъни рўзғорни тебратувчи асосий инсон вафот этади. 2 йилдан сўнг Марсело исмли катта акаси ҳам ҳаётдан кўз юмади. "Йўқ, мен ҳатто нима бўлганини айтмайман. Мендан буни сўраманг. Мен ҳеч қачон юрагимдаги бу бўшлиқни тўлдира олмайман. Аммо, олдинга қараб олға бориш керак", - деган Корреа 2014 йили.

Корреа футболсиз ҳаётини тасаввур эта олмайди. Бу унга болаликдаги жароҳатларининг тикланишига ёрдам беради: "10 ёшимда отамдан айрилганимдан сўнг футбол ҳаётимдаги ёмон нарсаларни эсдан чиқарадиган нарсага айланди. Кейинчалик мен акамни ҳам йўқотдим, футбол эса менга буларга қарши курашишда ёрдам берди. Ҳар сафар майдонга чиқсам, йўқотганларимни унутаман. Шунчаки ўйиндан завқ олишга ҳаракат қиламан. Бу "Атлетико" ёки Росариодаги жой бўлиши мумкин эди".

Ёшлигида Корреа учун 6га 6 ёки 7га 7 ва 2-2-2 кўринишидаги схемада ўйнаш одатий ҳол эди. Кичик ҳудудда ғалаба қозониш имконияти келажак учун фойдали эди. Ёшлигидан у ҳужумда ўйнашни ёқтирар эди, аммо тез-тез бешлик позициясига ўтиши керак эди - шулар сабаб у кўп нарсани ўрганди.


Жиноий гуруҳларга боғлиқ бўлган агенти Корреанинг шартномаси орқали пулларни ювган (шунингдек, бошқа юзлаб ўйинчиларни ҳам). У буни 2005 йилдан бери қилган. Уни эса рақиб клуби мухлиси сўроқ қилган

Мактабдаги ўйинлардан бирида уни пайқашди ва "Альянс" футбол мактабига таклиф этишди.

Ўтмиш Анхелнинг бутун ҳаёти давомида безовта қилаверди - "Атлетико"га ўтишидан олдин унинг Аргентинадаги шартномаси Лос-Моносдаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ фойдаланишда ишлатилганлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. "Альянс"ни агент Франсиско Лапиана бошқарган. Айнан ўша инсон пулларни ювиш билан боғлиқ қинғир ишлар қилган. Лапиана жиноятчилар билан дўст эди ва шартномалар орқали уларнинг пулини қонунийлаштиришга ёрдам берган.

У Анхелнинг онаси билан шартнома имзолаган ва бунинг учун 2 минг песо тўлаган. Бунинг эвазига эса йигитчанинг келажагидаги бутун молиявий ҳуқуқларини ўзини қилиб олган. Лапиана чекларни кўрсатди ва бу билан оиланинг очлик ўлимидан сақлаб қолганини эслади: улар янги мевалар, сабзавотларлар олишган, сабаби бундан олдин улар деярли битта мате ейишган эди.

Лапиана 2012 йилда 30% ҳуқуқни ўзига қолдирган ҳолда уни (Анхель 2007 йилда академияда эди, аммо ёши сабабли шартнома имзоланмаган) "Сан-Лоренсо"га сотиб юборган. У Буэнос-Айресдан ижарага уй олган. Албатта, Анхелнинг ўзи ҳеч нарсага шубҳа қилмаган, аммо полиция бизнесменнинг қўнғироқларини эшитган ва у доимий равишда тўда вакиллари билан алоқада бўлган. Тўрттаси ҳаттоки "Бока" билан ўйин учун Корреа қолдирган чипталар билан келишган. Йигитча эса бу ўйинда ажойиб ўйнади ва жиноятчилар Лапианани топилма олмос учун мақтаб қўйишди.

2014 йилда тергов бўлди. Судья Лапианани айбдор деб топди ва уни ҳибсга олган ҳолда "Сан-Лоренсо"га пулни ўйинчининг ҳисобига ўтказишини таъқиқлаб қўйишди. Иш тез орада футбол билан боғланди: "Сан-Лоренсо" чемпионлик учун "Ньюэллс Олд Бойс" билан курашаётган эди. Улар ўйин ўтказишди ва судья айнан Лео Мессининг илк жамоаси ("Ньюэллс Олд Бойс") ишқибози эди. Корреани ўйиндан эртаси куни суд залига чақиришди, Анхелни бу ажаблантирмади: у гол урган ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди.



Анхель чипталарни қолдирганини тан олди, аммо улар футболчининг тумани ва мактабидаги болалар учун мўлжалланган эди. У яна бир жиноятчини таниганини, аммо у ҳам оддий агентлигига ишонганини айтди: "Улар Лапиана билан ёш футболчиларни муҳокама қилишди".

Медиа эса Корреага унчалик ҳам ишонмади ва у жиноятчиларни яширган деб ҳисоблашди, аммо футболчи судда гувоҳ сифатида иштирок этди. Лапиана иши ҳанузгача ёпилган йўқ.


Корреа онасига жуда қаттиқ боғланган: у болалари овқат ейишлари учун оч юрарди. У аудио салом ёзган ҳолда, буни Тевесга етказишини сўради, сабаби онаси унинг мухлиси эди

Анхель Буэнос-Айресдаги "Сан-Лоренсо" академиясига кўчиб ўтишни унчалик хоҳламади. Бу дўстлари ва онаси Марсела туфайли эди. Аммо, пул топиш кераклигини тушунди.



У онаси билан ажойиб муносабатга эга эди.

"У ҳақиқий жангчи эди. Айнан у мен уйга олиб келган пулларни назорат қилган, - дейди у. Болалигимизда у доимо бизга оч қолмаслигимизни айтарди. Биз ҳаммамиз [ака-ука ва опа-сингиллар билан] кўп овқатланмасдик, у эса матени филтр билан банд бўларди. Мен ўйлардим: "Қандай ғалати, она ҳеч қачон оч қолмайди?"

Катта бўлганимда эса ҳаммасини тушундим, у емаган ва биз учун ҳамма нарсани қилган".

Айнан онаси туфайли у футбол ўйнашни бошлаган. Айнан у Анхелни илк бор майдонга олиб борганди.

Марселанинг севимли ўйинчиси Карлос Тевес бўлган. Ўғил илк бор Аргентина терма жамоасига чақирилганда, у кумири учун аудио табрик ёзди ва ўғлига уни Карлитосга эшиттиришини талаб қилди. "Мен ҳали буни қилганимча йўқ, чунки мен уяламан, аммо буни қилмасам, Марсела онам мени ўлдиради", - деди у ҳазиллашиб Аргентинадаги ТВ эфир пайтида.


Душманингизга жанг майдонида тинчлик йўқ, у сизнинг танангизга озор беришга ҳаракат қилиши мумкин, аммо қалбингиз даҳлсиздир. Агар улар сизни янчиб ташлашлари мумкин бўлса ҳам, сизнинг қалбингиз ўчмайди. Улар сизга озор беришларига йўл қўйманг, сизнинг қалбингиз ва руҳингиз кучлидир.

Бу уруш, бизнинг уруш. Мен сизни яхши кўраман, онажон", - деб ёзди Корреа ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига.

Ҳа айтганча, у яқинда онасининг оғир дардга чалингани сабаб у каби сочини калга олдирди. Жамоадошлари Сауэль Ньигес ва Хосе Мария Хименеслар ҳам шундай қилишди. Кўриб турганингиздек танасида татиуровка катта тарихдан дарак беради: "Familia". Шунингдек, операциядан сўнг қолган чандиқ ҳам...


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика