Latest news

12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  0 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  0 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  2 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  5 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  1 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  12 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  32 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  8 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  7 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  3

Бир клуб тарихи: Туриннинг "Кекса синьора"си News

Бир клуб тарихи: Туриннинг "Кекса синьора"си

"Championat.asia"да "Бир клуб тарихи" рукни давом этади.

Аппенин ярим оролида инсонлар футбол билан уҳлаб, тонгни миллионлар ўйини билан қарши олишади. Футбол улар учун оддий ўйин эмас балки, ҳаётларининг ажралмас қисмидир. Ҳар бир шаҳар ёки провинцияда яшовчи инсонларнинг ўз ҳудудлари шарафини ҳимоя қилувчи жамоаларига садоқати ва муҳаббати юксак даражада. Италия шимолида жойлашган Турин шаҳри аҳолисининг суюкли жамоасига меҳри бўлакча. "Ювентус" - бу ном улар учун орзу, ғалаба ва ишонч демакдир.



"Ювентус" кўҳна қитъанинг энг номдор жамоаларидан бўлиши билан бирга, мамлакат ички биринчиги ва халқаро майдонларда ҳам салмоқли натижалар кўрсата олган. А сериянинг 35 карра чемпиони, 13 марта малакат кубоги соҳиби ва 8 бора суперкубок ғолиби бўлган мазкур жамоа қўлга киритилган ғалабалари билан рекорд кўрсаткичга эриша олган. Статистик маълумотларга қараганда "зебралар"нинг мухлислари сони дунё миқёсида 130 миллионни ташкил қилади. Клубнинг 121 йиллик тарихи, кеча ва бугуни ҳамда эришган зафарлари ҳақида бугунги мақоламизда суҳбат қурамиз.

20 аср бошларидаги таркиб


Клуб тарихи


"Кекса синьоралар"га 1897 йилда асос солинган. 1900 йилдан бошлаб эса клуб мамлакат биринчилигида иштирок этиб келади. Жамоанинг биринчи президенти Эудженио Канфари XX-асрнинг бошларида жамоанинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшди. 1905 йилда клуб ички чемпионатда биринчи чемпионлик нашидасини сурди ва ушбу натижа асрнинг дастлабки чорагидаги йилларда "Ювентус"нинг ягона қўлга киритилган ғалабаси бўлиб тарихга кирди. Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан клуб қайтадан шакллантирилди. Жумладан, 1923 йилда клубга янги стадион қурилди ва таркиб кучли футболчилар билан тўлдирилди. Бунинг натижаси ўлароқ 1926 йилда туринликлар иккинчи марта "Скудетто"га эга чиқишди. Ўша даврларда "Юве"нинг А сериядаги асосий рақиблари "Болонья", "Женоа" ва ҳамшаҳарлари "Торино" клублари эди. Мазкур клублар галма-галдан чемпионликка эришар, ғолиблик учун кечадиган баҳслар кучли интригани келтириб чиқарар эди. Кучли ҳимоявий ўйин намойиш этадиган италян клублари қарама-қаршиликлари ва "Турин дерби"сидаги рақобат "зебралар"ни янада кучли ўйин кўрсатишини талаб этарди. Қолаверса, халқаро майдонлардаги шиддатли беллашувлар клубнинг кучли трансфер сиёсатини ҳам олиб боришга туртки берди. 1960 йилги мавсумга келиб Омар Сивори, Жон Чарлз ва Жампьеро Бониперти сингари ўша даврдаги кучли футболчилар таркибга жалб этилди. Айниқса, Омар Сиворининг ўйинлари ва тўпурарлик маҳорати туринлик мухлислар меҳрини қозона олди. Мазкур ҳужумчи тарихда биринчи бор "Юве" аъзоси сифатида "Олтин тўп"ни қўлга киритиб, ўз номини клуб тарихига муҳрлади. Шунингдек, Жампьеро Бониперти барча мусобақаларда 182 та тўп киритган ҳолда ўзига ҳос рекорд ўрнатди. Унинг натижаси орадан 45 йил ўтиб А.Дел Пьеро томонидан янгиланди.

1977 йилги мавсумдаги таркиб

XX асрнинг экватори "Юве"нинг мамлакат ички чемпионатидаги гегемонлиги ва рекордлари билан эсда қолган бўлса ҳам, халқаро майдонлардаги "қуруқ" ўйинлар мухлислар ва мутахассисларни бирдек ажаблантирар эди. Клуб тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоа ташкил топган даврдан бошлаб, орадан 80 йил ўтибгина халқаро майдонда ғолибликни нишонлашга эришганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. 1977 йил Европа чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси)да чемпионлик нишонланди. Финал баҳсида Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси устидан икки ўйин натижасига кўра устунликка эришилди ва мазкур ғалаба клуб тарихида халқаро майдонларда қўлга киритилган биринчи йирик чемпионлик сифатида нишонланди. Ушбу ғалабада жамоа бош мураббийи Ж.Трапаттони ва машхур футболчилар Д.Зофф, М.Тарделли, Ф.Морини ва Р.Батеггаларнинг ҳиссаси беқиёс эди.
1985 йиги мавсумда узоқ кутилган ғалабага, ЕЧЛдаги чемпионликка эришилди. Базелда бўлиб ўтган финал беллашувида "Ливерпуль" клуби устидан М.Платинининг пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонилди. Ўша кеча қувончли ва маъшум воқеалар билан эсда қолди. Ўйин вақтида мухлислар томонидан тартибсизликлар авж олиши натижасида 39 инсоннинг фожиавий ўлими билан якунланди. Ўша "Қонли Базел оқшоми" ҳозирги кунга қадар жамоалар ва бошқа мухлислар қалбида чуқур ўчмас из бўлиб қолмоқда. "Юве"нинг халқаро майдонлардаги биринчи энг йирик ғалабаси тарих зарварақларига худди шундай битилди.


Базел. ЕЧЛ 1985 йилги мавсум финалидаги тартибсизликлар


Клубнинг ютуқлари:


Италия чемпиони: (35 марта)
1905, 1926, 1931, 1932, 1933, 1934, 1935, 1950, 1952, 1958, 1960, 1961, 1967, 1972, 1973, 1975, 1977, 1978, 1981, 1982, 1984, 1986, 1995,1997, 1998, 2002, 2003,2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 йиллардаги мавсум.
Италия кубоги соҳиби: (13 марта)
1938, 1942, 1959, 1960, 1965, 1979, 1983,
1990, 1995, 2015 , 2016, 2017, 2018 йиллардаги мавсум.
Италия суперкубоги соҳиби: (8 марта)
1995, 1997, 2002, 2003, 2012, 2013, 2015, 2018 йиллардаги мавсум.
УЕФА Чемпионлар лигаси соҳиби: (2 марта)
1985, 1996 йиллардаги мавсум.
УЕФА кубоги соҳиби: (3 марта)
1977, 1990, 1993 йиллардаги мавсум.
УЕФА суперкубоги соҳиби: (2 марта)
1984,1996 йиллардаги мавсум.
Кубок эгалари кубоги соҳиби: (1 марта)
1984 йилдаги мавсум.
Интертото кубоги ғолиби: (1 марта)
1999 йилдаги мавсум.
Қитъалараро кубок соҳиби: (2 марта)
1985,1996 йиллардаги мавсум.


Шонли "Юве" ва янги тарих

90 йилларнинг бошида жамоа таркиби сезиларли даражада кучли эди. Нафақат мамлакатнинг, балки, дунёнинг энг моҳир футболчиларидан таркиб топган "дрим тим" ўша даврдаги А Серия ҳамда Европа майдонларидаги рақибларга ҳақиқий бош оғриқ вазифасини ўтарди. П.Казираги, Р.Барруш, А.Заваров, С.Скиллачи, С.Таккони, Р.Баджо, А.Ди Ливио, Ф.Раванелли, Ж.Виалли, К.Вьери сингари футболчилар "зебралар" шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 1996 йилги мавсум "Кекса синьора" учун муваффақиятли бўлди. Гарчи ички чемпионатда жамоага чемпионлик ва кубок насиб этмаган бўлса ҳам, халқаро майдонда хақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди. Дастлаб ЕЧЛ финалига қадар бўлган мардонавор йўл босиб ўтишди ва ҳал қилувчи баҳсда Амстердамнинг машҳур "Аякс" клубини мағлуб этиб, ҳозирги кунга қадар сўнгги бўлиб турган ғолиблик нашидасини суришди. Шунингдек, Европа суперкубоги ғолиблиги учун бўлиб ўтган баҳсда "Пари Сен-Жермен" клуби дарвозасига тўққизда тўп киритишга эришилди ва якунда ғолиблик тантана қилинди. Худди ўша йилнинг ноябрь ойида Токио мезбонлигида ўтказилган Қитъалараро кубок баҳсларида клуб афсонаси Алессандро Дел Пьеро томонидан урилган гол эвазига Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби тиз чўктирилди. Мазкур қўлга киритилган ютуқларда бош мураббий Марчелло Липпининг хизматлари салмоқли эди. Шундан сўнг, клуб 1999 йилда Интертото кубогидаги ғалабасини ҳисобга олмаганда, халқаро миқёсдаги мусобақаларда ғолибликни қўлга кирита олмай келмоқда ва фақатгина ички биринчиликдаги муваффақиятлар билан чекланмоқда.


"Ретро дақиқалар" ёҳуд ЕЧЛ 1996 йилги мавсумдаги чемпионлик


Клубдаги можаролар ва "В серия"га йўл


2006 йилги мавсум "Юве" учун омадсиз келди. Келишилган ўйинларда айбдор деб топилган клуб В серияга тушириб юборилиш билан бирга олдинги икки чемпионлик титулидан ҳам маҳрум қилинди. Айнан ўша йилда Германия майдонларидаги мундиалда Жаҳон чемпионлари бўлган А.Дел Пьеро, Ж.Буффон ва М.Каморанези сингари футболчилар клубга содиқлигини намоён қилишди ва жонажон жамоаси шарафини В серия баҳсларида ҳам муносиб ҳимоя қилишди. Дидье Дешам бошчилигидаги клуб ўша йилнинг ўзидаёқ А серия йўлланмасини қўлга киритди ва рақобатсиз қолиб кетган Италия футболига жозиба олиб кирди. Туринликлар 2011 йилги мавсумдан бери "Скудетто"ни ҳеч кимга бермай келишмоқда.



Италия футболини "Кекса синьора"сиз тасаввур қилиш мушкул. Мамлакатда бир неча рекордлар соҳиби, халқаро майдонларда арзигулик натижалар кўрсата олган ва ўз фанатлари учун барча "ишни" бажарган жамоа сўзсиз - "Ювентус".

Эътиборингиз учун раҳмат!
Фарруҳ Дониёров


Бир клуб тарихи: "Модалар шаҳри" жамоаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика