Latest news

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  16 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  6 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  28 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Бир-икки, бир-икки... News

Бир-икки, бир-икки...

5 сентябрдан жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига старт берилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ой иккита расмий баҳсда майдонга тушади. Вакилларимиз дастлаб 5 сентбярь куни уйда КХДР термасини қабул қилса, 10 сентябрь меҳмонда Қирғизистон билан ўйнаймиз.


Саралашнинг шу босқичи биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки гуруҳда 1-2 ўринлардан бирини эгаллаб тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига боришимиз мумкин.


Эслатма тарзида ушбу босқичдаги саралаш форматини яна бир бор ёдга олиб ўтамиз. Демак, учинчи босқичда 18та терма жамоа кураш олиб боради. Жамоалар 6тадан 3 гуруҳга бўлинган. 



A гуруҳи: Эрон, Қатар, Ўзбекистон, БАА, Қирғизистон, КХДР.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Ироқ, Иордания, Уммон, Фаластин, Қувайт. 

C гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Хитой, Индонезия.


Ҳар бир гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари жаҳон чемпионатига йўл олади. Шундай экан, биз учун саралашни камида иккинчи ўринда тугатиш жуда муҳим. Рақибларимиз анойи эмас. Эрон билан аллақачон яқиндан танишиб улгурганмиз. Негаки охирги пайтларда саралашда доим шу жамоа билан бир гуруҳга тушяпмиз. Қатар охирги иккита Осиё чемпионати ғолиби. БАА термаси ҳозир қандай аҳволда билмадиг-у, лекин бу мамлакатнинг кучли клубларидан бири "Ал Айн" 2024 йилги Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди. Жамоа таркибида миллий термага номзод футболчилар ўйнайди. Ён қўшнимиз Қирғизистон билан КХДР эса таркиб ва маҳорат бобида биздан устун эмас, бироқ улар ҳам охиригача курашиши аниқ.


Учинчи босқичга қуръа ташланганидан бери формат ўта қулайлиги кўпчиликнинг хаёлидан кетмаяпти. Тўғриси, ўзимиз ҳам доим шуни ўйлаб юрибмиз: бир-икки, бир-икки. Яъни, гуруҳда 10та ўйин ўтказиб, якунда биринчи ё иккинчи ўринни қўлга киритсак бўлди, марра бизники. Аммо бу осон бўлмаслигини ҳам биламиз. Чунки биз каби бошқалар ҳам шуни ўйлайди.


Бу босқичда жамоалар учта гуруҳда кураш олиб бориши ҳамда 1-2 ўринлар жаҳон чемпионатига чиқишини ҳисобга олсак, 3-4 ўриндагилар саралашнинг кейинги босқичига йўл олади. Ва айтишимиз мумкинки, кейинги иккита босқич бундан-да қийин бўлади. Чунки кейинги босқичда 6та жамоа 3тадан икки гуруҳга бўлинади. Фақат биринчи ўринлар мундиал йўлланмасига эга бўлади. Иккита иккинчи ўрин эгалари эса 5-босқичга йўл олишади. Бешинчи босқичда иккита иккинчи ўрин эгаси бир-бири билан ўйнаб, ғолиб жамоа қитъалараро плей-оффга боради. Қитъалараро плей-оффда Африка, Жанубий Америка, Шимолий Америка ва Океания жамоалари билан ўтиш ўйини бўлади. Кўряпсизми, агар шу босқичдан ўта олмасак, кейингилари жуда қийин бўлади.



Бошқалар ким билан ўйнайди?


Демак, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида КХДР термасини қабул қиламиз. Мана шу ўйин ва ундан кейин Қирғизистон билан кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, 6 очкони қўлга киритиш биз учун жуда муҳим. Олдимиздаги иккита ўйинда 6 очколи бўлишдан бошқа йўл йўқ. Чунки кейинги баҳсларда янада кучлироқ рақиблар билан ўйнаймиз.


Гуруҳдаги рақибимиз Эрон илк турни ўз майдонида Қирғизистонга қарши ўтказади. Қатар эса БАА термасини меҳмон қилади. 10 сентябрь куни КХДР "уйда" Қатарни қабул қилса, Эрон меҳмонда БАА билан ўйнайди. Дарвоқе, КХДР Қатарга қарши уй учрашувини бетараф майдон - Лаосдаги Миллий стадионда ўтказади. Шимолий кореяликлар аввалги босқич уй учрашувларини шу стадионда ўтказишганди.


Маълумот ўрнида ҳар учала гуруҳдаги 1-тур жуфтликларини келтириб ўтамиз. 


5 сентябрь. Ўзбекистон - КХДР

5 сентябрь. Эрон - Қирғизистон

5 сентябрь. Қатар - БАА

5 сентябрь. Жанубий Корея - Фаластин

5 сентябрь. Ироқ - Уммон

5 сентябрь. Иордания - Қувайт

5 сентябрь. Япония - Хитой

5 сентябрь. Австралия - Баҳрайн

5 сентябрь. Саудия Арабистони - Индонезия


Хайрулла Холиқов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика