Latest news

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  8 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради" News

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради"

ПРО-Лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Билолхон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғи сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаганимизда бугун 3 очко эгасига айланардик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, охирги 10 дақиқаликда бизга консентрация етишмади. Бугун ғалаба учун жуда яқин эдик, рақибимизнинг 90-дақиқада киритган голи бизни ғалабадан маҳрум қилди.

- Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубида мунтазам асосий таркибда майдонга тушардингиз. "Турон" сафида заҳирада қолиб кетяпсиз. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Жорий йилги мавсумда "Турон" сафида асосий таркибда ҳам майдонга тушдим. Баъзи ўйинларда заҳирадан тушаяпман. Исломбек Исмоилов бизни ўйинларга яхши тайёрламоқда деб ўйлайман.

- "Оқ-тепа" ва "Турон" жамоалари ўртасида қандай фарқ бор?

- "Оқ-тепа" клуби Суперлигага футболчи етказиб беришда етакчи жамоалардан ҳисобланади. Жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов "Барселона" услубидаги футболни ёқтиради. "Турон"нинг вазифаси ва мақсади Суперлигага қаратилган. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Лозим топишган пайти мени майдонга туширишмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика