Latest news

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

"BILD": Сидней Сем ва Фабиан Гифер ёзда "Шальке 04"га кўчиб ўтишади News

"BILD": Сидней Сем ва Фабиан Гифер ёзда "Шальке 04"га кўчиб ўтишади

"BILD" нашри тарқатган хабарга кўра, бир неча мавсумдан буён Леверкузеннинг "Байер" жамоаси сафида муваффақиятли тўп суриб келаётган Сидней Сем фаолиятини янги мавсумдан бошлаб "Шальке" да давом эттирадиган бўлди.
Леверкузенликлар сафида ишончли ўйин намойиш этиб кўпчилик мухлислар қалбидан жой ола билган Сем қадрдон жамоаси сафини тарк этади. 25 ёшли футболчига сўнгги вақтларда кўплаб топ-клублардан "совчилар" келаётган эди. Охир-оқибат Сидней Гелзенкирхенга кўчиб ўтадиган бўлди. "BILD" нашрида қайд этилишича, трансфер суммаси 2,5 миллион Еврони ташкил этади. Ушбу трансфер мавсум якунлашгач амалга оширилади. 

Таркибни кучайтиришга катта эътибор қаратаётган "Шальке" Семнинг трансфери билан чекланиб қолмоқчи эмас. Гелзенкрихенликлар Дюсселдорфнинг "Фортуна" жамоаси дарвозабони Фабиан Гифер билан келишувга эришишди. Маълумки, Мануель Нойер "Бавария"га сотиб юборилгандан сўнг "Шальке"да дарвозабонлар билан боғлиқ мумаммо юзага келган эди. Шу боисдан "Шалке" маъмурияти Гиферни сотиб олишга қаттиқ урғу бериб келаётганди. Чунки, Гелзенкирхенликар Гиферни Нойернинг вориси сифатида кўришмоқда. Олинган маълумотларга қараганда, "Шальке" Фабиан Гифер билан тўрт йиллик шартнома имзолайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика