Latest news

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  84 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Бильбаода катта жанг бўлди. Россиялик мухлислар билан муштлашув пайтида полициячи вафот этди News

Бильбаода катта жанг бўлди. Россиялик мухлислар билан муштлашув пайтида полициячи вафот этди

Кеча, 22 февраль куни "Спартак" Европа лигаси доирасида Бильбаонинг "Атлетик" клуби меҳмони бўлди.

Баҳс 1:2 ҳисобида меҳмонлар - россияликларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо икки учрашув натижасига кўра "Атлетик" кейинги босқичга чиқди.

Баҳс якунланганидан сўнг тартибсизликлар бошланди. Россиялик ишқибозлар маҳаллий мухлислар ва полиция билан жанг қилди. Ушбу воқеа натижасида қуйидагилар содир бўлди:

- Массимо Карреранинг таржимони Артём Фетисовни кутилмаганда камар билан бўйнига уришди

- Полиция маълумотларига кўра, маҳаллий мухлислар билан муштлашувда "Спартак"нинг 800 нафар ишқибози қатнашган. Иккала томон ҳам шиша идишлар, файерлардан фойдаланишган.

- "Спартак"нинг камида уч мухлиси касалхонага олиб кетилган

- Беш киши ҳибсга олинди, уларнинг уч нафари "Спартак" ишқибози


Россия ташқи ишлар вазирлиги "Спартак" мухлисларидан "Атлетик"ка қарши баҳс олдидан эҳтиёткорликка чақирган эди, аммо бу фойда бермади.

Ҳаммаси "Спартак"нинг алоҳида мухлислар гуруҳлари "Атлетик" ишқибозларини қидиришидан бошланди:



Кейин қизил-оқлар Бильбао бўйлаб марш уюштиришди:



Натижада тўқнашув бошланди ва полиция аралашишига тўғри келди.










AS берган маълумотларга кўра, мухлислар тўқнашуви оқибатида полициячи вафот этган - унинг юраги ҳуруж қилиб қолган. Муштлашувлардан сўнг Бильбао шифохоналаридан бирига 5 киши олиб кетилди, уларнинг 3 нафари россиялик. Иккала томон мухлислари тўқнашув пайтида шиша идишлар ва файерлардан фойдаланишди. Беш киши ҳибсга олинган, 3 киши "Спартак" мухлиси.


"Спартак" бош мураббийи Массимо Карреранинг таржимони Артём Фетисов жума куни тонгда "Инстаграм"га сурат жойлади. Номаълум шахс унга камар билан зарба берган.

Бильбаодагилар "Спартак" мухлисларининг таширифидан хурсанд бўлишмаган эди. Кеча мактабларда қўшимча дарслар бекор қилингани, бар ва ресторан эгаларига кўчадан стол ва стулларни олиб қўйиш маслаҳат берилгани эълон қилинганди.

Rating: -58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика