Latest news

20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим бўлди   17 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  1 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  18 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5

Биласизми? Сўнгги тўрт йилдаги энг яхшилар фақат легионерлар News

Биласизми? Сўнгги тўрт йилдаги энг яхшилар фақат легионерлар

Куни кеча ЎФФ 2013 йилги энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказганидан барчанинг хабари бор.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов 2013 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эътиборлиси сўнгги тўрт йилда бу совринга фақат хориж клублари шарафини ҳимоя қилган футболчилар сазовор бўлишган. Ўтган йил Россиянинг "Алания" клубига тегишли бўлган Санжар Турсунов энг яхши бўлганди. 2011 йилда эса "Анжи" аъзоси Одил Аҳмедов тенгсиз деб топилганди. 2010 йилда Жанубий Кореянинг "Сеул" клубида фаолият олиб борган Сервер Жепаров лауреат бўлганди. Сўнгги бор 2009 йил Одил Аҳмедов "Пахтакор" сафида ўйнаб туриб энг яхши бўла олган.

Умуман олганда 22та совриндорнинг ярми ўша йили Ўзбекистон клубларида қолган ярми эса хорижда фаолият олиб борган.

Миржалол Қосимов ва Максим Шацких 4 мартадан энг яхши бўла олишган.

«Энг яхши футболчи 1992-2013»
1992 - Валерий Кечинов (“Пахтакор”)
1993 - Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1994 - Игорь Шквирин (“Маккаби” Исроил)
1995 - Олег Шацких (“Навбаҳор”)
1996 - Павел Бугало (“Пахтакор”)
1997 - Павел Бугало (“Пахтакор”)
1998 - Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1999 - Андрей Акопянц (“Пахтакор”)
2000 - Жаъфар Ирисметов (“Дўстлик”)
2001 - Миржалол Қосимов (“Крилья Советов” Россия)
2002 - Александр Гейнрих (“Пахтакор”)
2003 - Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2004 - Миржалол Қосимов (“Алания” Россия)
2005 - Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2006 - Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2007 - Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2008 - Сервер Жепаров  (“Бунёдкор”)
2009 - Одил Аҳмедов (“Пахтакор”)
2010 - Сервер Жепаров (“Сеул” Ж.Корея)
2011 - Одил Аҳмедов (“Анжи” Россия)
2012 - Санжар Турсунов (“Алания” Россия)
2013 - Виталий Денисов (“Локомотив” Россия)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика