Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  36 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  120 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  8 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  4 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  29 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Биласизми? ПСЖ бугун чемпион бўлиши мумкин News

Биласизми? ПСЖ бугун чемпион бўлиши мумкин

Бугун Франция чемпионатининг 30-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

Амалдаги мамлакат чемпиони Парижнинг ПСЖ клуби бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да "Труа" меҳмони бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба Лоран Блан шогирдларини чемпионат тугашига 8 тур қолганида муддатдан аввал чемпион қилади.

Кеча ПСЖни таъқиб қилиб келаётган "Монако" клуби ўз уйида "Реймс" билан дуранг (2:2) ўйнади ва ўз очколари сонини 52тага етказиб олди. Айни пайтда ПСЖ ҳисобида 74 очко бор. Агар бугун ғалаба кузатилса бу рақам 77та бўлади ва "Монако" билан фарқ 25тага етади. Саккиз тур давомида максимум 24 очко тўплаш мумкин.

Демак бугун, 13 март куни Европа топ-5 чемпионатидан бирида чемпион номи маълум бўлиши мумкин.

Маълумот учун, ПСЖ охирги 3 мавсумда Францияда чемпион бўлган. Айни пайтда клуб ҳисобида 5та чемпионлик унвони бор. Бугунги ғалаба ПСЖни "Бордо" ва "Реймс"га етиб олишини таъминлайди. Бу борада рекорд "Сент Этьен" клубига тегишди - 10та чемпионлик.
 


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика