Latest news

08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  1 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  1 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  5 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  9 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради News

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради

15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

ОФК мазкур учрашувга хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги ҳакамларни тайинлаган. Бу ҳакам январь ойида Қатарда ўтган Осиё кубоги финал учрашувини бошқарган ва Қатар фойдасига 3та пенальти белгилаган эди. Финалдан кейин ижтимоий тармоқларда Акрам Афиф ва бош ҳакам турли мэмлар қаҳрамонига айланган эди.

45 ёшли Ма Нинг фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда бош ҳакам бўлмаган экан. Лекин клубларимиз иштирокидаги бир қатор учрашувларда ишлашга эришган:

"Пахтакор" - "Ал Таавон" (С.Арабистони) 5:4
"Насаф" - "Ал Садд" (Қатар) 3:1
"Локомотив" - "Ал Райан" (Қатар) 3:2
"Пахтакор" - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
"Зоб Оҳан" (Эрон) - "Бунёдкор" 5:2
"Насаф" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони) 2:1
"Фулад" (Эрон) - "Локомотив" 1:0


Маълумот учун, бу ҳакам 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё кубоги финали доирасидаги Ўзбекистон - Вьетнам (ўша машҳур қор жанги) учрашувида бош ҳакам бўлиши керак эди. Аммо соғлиги туфайли захира ҳаками вазифасини бажарган. Баъзи манбаларда Ма Нинг ўша учрашув бош ҳаками бўлган деб ёзилган аммо видеолардан кўриш мумкинки учрашувни ўмонлик ҳакам Аҳмад Ал Каф бошқарган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика