Биласизми? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 10тага етди News

Биласизми? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 10тага етди

Ҳар йили ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган "Навбаҳор"нинг бу мавсум ишлари юришмаяпти.

"Лочинлар" Суперлиганинг охирги 10 туридан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Жамоа сўнгги бор 9-тур баҳсида ўз майдонида "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 

Шундан бери "Навбаҳор" 7та ўйинда дуранг қайд этиб, 3 бор мағлуб бўлди. Наманганликлар навбатдаги икки турни "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказишади. 

Яна шуни айтиш мумкин, "лочинлар" охирги 4 учрашувда фақат дуранг қайд этишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика