Latest news

00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди News

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди

Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Лига дебютанти Бухоронинг “Лабса” жамоаси афтидан бошқа жамоалар сингари молиявий муаммоларга дуч келган кўринади. Боиси “Лабса” жамоаси Бухородан Фарғона вилояти, Олтиариқ туманига “Ифтихор” билан баҳсни ўтказиб қайтиш учун атига 11та футболчини олиб борган.

Энг қизиғи учрашув қайдномасига захира футболчилари ёзилмаган. Қолаверса “Лабса”ни сафар учрашувига бош мураббий эмас балки спорт директори Қобил Баратов олиб боргани маълум бўлди. Ҳар холда учрашув қайдномасига “Лабса” раҳбарияти бирорта ҳам мураббийини исм шарифини қайд этмагани киши эътиборини тортди.

Маълумот учун “Лабса” жамоаси ҳозирда 34 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг бугунги рақиби “Ифтихор” жамоаси эса 30 очко жамғариб, 7-ўриндан жой олган.

Кўрамиз, бугун бухороликлар 11 нафар бўлишига қарамай “Ифтихор” майдонидан очко билан қайта олармикин?

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика