Latest news

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  5 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  6 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Биласизми? "Бетис" ҳам "қироллик клуби" News

Биласизми? "Бетис" ҳам "қироллик клуби"

Ҳеч кимга сир эмаски, Испания қиролининг бувиси "Бетис"нинг ашаддий ишқибози эди.

Биз испан клублари орасида "Реал" сўзсиз равишда қироллик мақомида дейишга ўрганиб қолганмиз. Лекин биласизми, "Бетис"нинг ҳам мамлакат қироллик оиласи билан боғлиқ тарихи бор. Испаниянинг ҳозирги қироли Филипп VI нинг бувиси Мария де лас Мерседес Бурбон-Сицилийская "Бетис"нинг ашаддий мухлисаси бўлган!


Мария "Бетис"ни жуда яхши кўрарди. Ҳаттоки, ногиронлар аравачасида эканига қарамай, ўйинларни томоша қилишга борарди

Мария — Карлос Бурбон-Сицилийскийнинг қизи бўлган. Туғилиши билан Мерседесга Испания маликаси сифатида Бурбон-Сицилийская номи берилган. Кейинчалик оила Мадриддан Севильяга кўчиб кетади ва ўша ерда Мариянинг "Бетис"га бўлган муҳаббати пайдо бўлади. Мерседес стадионнинг доимий меҳмонига айланди, жамоасини фаол тарзда қўллаб-қувватлади ва ҳаттоки, Португалия делегатларини ҳам ўйинга олиб борди. Франко инқилоби даврида уни Испаниядан кетишга мажбурлашди. У Франциянинг Канн шаҳрида, кейинроқ эса Парижда яшади ва Луврда санъатни ўрганди.

Мария кейинчалик Португалияга кўчиб ўтди, бироқ "Бетис"ни унута олмади. Бир куни унинг севимли жамоаси сафарда "Спортинг" билан ўйнади. Бу имкониятдан унумли фойдаланган Мерседес клуб футболчиларини меҳмонга таклиф қилди. 1976 йил Испания монархияси тикланди ва Мария Севильяга қайтишга муваффақ бўлди. 1982 йил Мариянинг оёқ сони синиб қолди. Орадан 3 йил ўтиб, чап сон суяги ҳам синди. Натижада Мерседес ногиронлар аравачасига михланди. Аммо "Бетис"ни эсидан чиқаргани йўқ ва шу аҳволида ҳам баҳсларга олиб боришларини сўради.

1995 йили "Бенито Вильямарин" стадионида Марияга жамоанинг олтин нишонини топширишди. Трибунадагилар унинг исмини айтиб ҳайқиришди ва олқишлашди. Аввалига Мерседес танаффус пайти кетиши керак эди, бироқ "Компостела" - "Бетис" учрашувини охирги дақиқасигача томоша қилди. Ўша ўйинда "Бетис" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.




"Бетис"га мухлислик қилиш — қироллик анъанаси

Испания қироллик оиласи ва "Бетис" ўртасидаги меҳрли муносабатлар Мария билан чекланиб қолмади. 2017 йилнинг мартида Испания қироллик тахти учун тўртинчи даъвогар инфанта Елена ҳам "Бетис"га мухлислик қилишини ошкор қилди. Унинг Севилья билан ўзига хос ҳикояси бор: у айнан ўша ерда турмушга чиққанди. Бунга бувисининг шаҳар жамоасига бўлган муҳаббати сабаб бўлганди. "Мен ҳам "Бетис" аъзосиман, бу менга меросдир", — деган эди қувонч билан Елена.

Испания қироли ҳам "Бетис"дан йироқ эмас. Аслида Филипп VI қайси клубга мухлислик қилишини очиқ айтмаган бўлса-да, "Бетис" билан ўзгача боғлиқлиги бор. Испания қироли яқинда "Бетис" мухлиси тўпига дастхат қўйиб берди, ўша инсон эса шунчаки қиролга тегиб кўрмоқчи бўлганди холос. Испания қироли эса шундай деганди: "Мен буни рад этолмасдим — аввал ҳеч ҳам тўпга қўл қўймагандим".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика