Бил "Вулверхэмптон" таклифини рад этди ва КПРда қолишга қарор қилди
20 oct 2022 21:20
News
Бил "Вулверхэмптон" таклифини рад этди ва КПРда қолишга қарор қилди
КПР бош мураббийи Майкл Бил "Вулверхэмптон"ни бошқариш имкониятидан воз кечди.
Англиялик мутахассис бугун эрталаб, "бўрилар" уни бўш турган мураббийлик лавозимига олиб келиш учун сўнгги уринишни амалга оширганида шундай қарорга келди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, Бил КПРдаги лойиҳасини давом эттириш ниятида. Унинг қўл остидаги жамо кеча "Кардифф" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) Чемпионшипда биринчи поғонага кўтарилди. Майкл шундай лаҳзада "Лофтус Роуд"ни тарк этганига пушаймон бўлишдан қўрқди.
Энди "Вулверхэмптон" ўзининг собиқ бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту номзодига қайтиши мумкин.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments