Latest news

09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  0 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  7 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34

Бикмаев ва Тўхтахўжаевнинг жароҳатдан қутилиш жараёни қандай кетмоқда? (ВИДEОИНТEРВЬЮ) News

Бикмаев ва Тўхтахўжаевнинг жароҳатдан қутилиш жараёни қандай кетмоқда? (ВИДEОИНТEРВЬЮ)

Биласиз, “Локомотив” жамоаси Олий Лига-2017 биринчи даврасини мусобақа жадвалида 1-ўринда якунлади.

Бироқ жамоа илк давранинг сўнгги турларини таркибда бир қатор етакчиларсиз ўтказишга мажбур бўлди. Жумладан, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири – Ислом Тўхтахўжаев ҳамда жамоа тўпурари – Марат Бикмаев жароҳат сабаб бир нечта муҳим ўйинларни ўтказиб юборишди.

Хўш, ушбу икки футболчининг тикланиш жараёни қандай кетмоқда? Бу ҳақида маҳоратли ўйинчилар “Локомотив” жамоаси матбуот хизматига сўзлаб беришди.


ЖАРОҲАТ ХУСУСИДА:

Марат Бикмаев:


Менда гематома рўй берди. Ҳозирда секин-аста якка тартибда машғулот ўтаяпман. Жамоа билан биргаликда чигалёзди машқлари бажараётган бўлсак-да, бизда (жароҳат олган футболчиларда) ўзимизнинг алоҳида тикланиш машғулотлари дастуримиз бор. Шу асосда секин-секин жароҳатдан тикланиб боряпмиз. Ҳозир олдингидан анча енгилликни ҳис қиляпман. Яқин орада умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишга умид қиляпмиз.


Ислом Тўхтахўжаев:

Мен “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин олдидан тиззамдан жароҳат олган эдим. Шукр, жароҳатдан тузалиш жараёни кўнгилдагидек кетяпти. Умид қиламанки, иккинчи даврадан бошлаб жамоамизга яна ёрдам бера бошлаймиз.

 

“ЛОКОМОТИВ”НИНГ БИРИНЧИ ДАВРАДА КЎРСАТГАН ЎЙИНИ ХУСУСИДА:

Марат Бикмаев:


Биринчи даврани биз анча яхши тарзда ўтказа олдик. Илк даврани биринчи поғонада тугатяпмиз. Бу иккинчи даврада бизга катта устунлик тақдим этиши тайин. Бунга асосий сабаб эса – чемпионатга тайёргарлик жараёнини анча пухта олиб борган эдик. Ана энди иккинчи даврага ҳам шундай яхши ҳозирлик кўриб, уни ҳам кўнгилдагидек ўтказишга уринамиз.

Ислом Тўхтахўжаев:

Биринчи даврани биринчи ўринда якунлаганимиз яхши бўлди, деб ўйлайман. Қишда бўлган ўқув-машғулот йиғинларида қилган меҳнатимиз ўз самарасини мана биринчи давра ўйинларида кўрсатди. Тўғри, ҳамма жойда ҳам қандайдир камчилик бўлади. Аммо уни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага ҳам яхши тайёргарлик олиб бориб, чемпионлик ўрнимизни ҳеч кимга бермасликка ҳаракат қиламиз.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика