Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш" News

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш"

БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи Берт ван Марвейк журналистларга интервью берди.

Маълумки, яқинда БАА термасида бош мураббий ўзгарди. Италиялик Альберто Заккерони ўз лавозимини тарк этиб, ўрнини Берт ван Марвейк эгаллади. Голландиялик мутахассис янги жамоа бош мураббийи сифатида дастлабки интервьюсини берди: 

"Мени фақат бир мақсадда чақиришди. Раҳбарият терма жамоани жаҳон чемпионатида кўришни хоҳлаяпти. Буни амалга оширса бўладими? Нега энди бўлмаслиги керак, ахир ўзимга ишонмаганимда ҳозир бу ерда ўтирмасдим". 

"Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш осон эмас, бунинг учун узоқ ва муваффақиятли йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Энг аввал қуръани кутишимиз керак. Мен Саудия Арабистонида ишлаб бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқдим. БАА терма жамоаси ҳам саудияликлар билан бир хил даражада шундай экан, БААни ҳам мундиалга олиб чиқса бўлади". 

"Мен Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида БААга қарши тўртта ўйин ўтказганман, шу боис бу жамоа кучини жуда яхши биламан. Мен шу пайтгача икки бор жаҳон чемпионатида қатнашганман. Голландия билан иккинчи ўринни олганимни ҳам яхши биласизлар. Энди БАА термаси бош мураббийи сифатида учинчи марта боришни хоҳлайман. Ҳозир хаёлимда фақат бир нарса бор: амирлик жамоаси билан ЖЧ-2022да иштирок этиш".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика