Latest news

09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  2 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  27 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0

Бенжамин Уильямс бошқарган ўйинларда “Бунёдкор” фақат бир марта ютган News

Бенжамин Уильямс бошқарган ўйинларда “Бунёдкор” фақат бир марта ютган

Эртага “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Ал Ҳилол”га қарши жавоб баҳсини ўтказади.
Хабарингиз бор, Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетишди. Энди “Бунёдкор”нинг бор умиди эртанги баҳсдан.

Эртага бўлиб ўтадиган муҳим баҳсни Бенжамин Уильямс бошқаради. Статистикага қарайдиган бўлсак, Уильямс ҳозирча “Бунёдкор” учун омадли рефери ҳисобланмаяпти. ЧУнки ОЧЛ баҳсларида австралиялик ҳакам шу пайтгача “Бунёдкор” иштирокида бешта ўйинни бошқарган бўлиб, шундан биттасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Яъни, 2010 йил ўтказилган “Бунёдкор” - “Ал Иттиҳод” учрашуви тошкентликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.

Яна битта ўйинда дуранг қайд этилган. 2011 йил “Бунёдкор” сафарда БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши баҳс олиб борган ва учрашув 1:1 ҳисобида якун топган. Қолган учта ўйинда “Бунёдкор” мағлуб бўлган. Мана шу мағлубиятларнинг иккитаси Саудияда рўй берган. 2009 йил “Бунёдкор” “Ал Иттифоқ”дан 0:4, 2010 йил “Ал Ҳилол”дан 0:3 ҳисобида енгилган. Ўтган йил Таиландда ўтказилган “Бурирам Юнайтед”га қарши беллашувни ҳам шу ҳакам бошқарган бўлиб, “Бунёдкор” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Маълумки, Бенжамин Уильямс тажрибали ҳакамлар сирасига киради ва у бошқарган ўйинларда деярли хатога йўл қўймайди. Шунга қарамай, статистика ҳозирча “Бунёдкор” фойдасига ишлаётгани йўқ. Аммо умид қиламизки, эртанги баҳсда “Бунёдкор” бор кучни ишга солиб, Ар Риёддан ижобий натижа билан қайтади.

Бенжамин Уильямснинг “Бунёдкор” иштирокида бошқарган ўйинлари:

2009 йил. Гуруҳ босқичи. “Ал Иттифоқ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 4:0
2010 йил. Гуруҳ босқичи. “Бунёдкор” – “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) 3:0
2010 йил. Нимчорак финал. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 3:0
2011 йил. Гуруҳ босқичи. “Ал Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:1
2013 йил. Нимчорак финал. “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) – “Бунёдкор” 2:1

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика