Бензема ФФФ раҳбарига жавоб қайтарди
17 nov 2019 02:33
News
Бензема ФФФ раҳбарига жавоб қайтарди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция Футбол Федерацияси раҳбари Ноэль Ле Граэнинг сўзларига жавоб қайтарди.
Бироз аввал Ноэль Бенземанинг Франция терма жамоаси сафидаги саргузаштлари якунланганини таъкидлаганди. Бунга жавоб Бенземанинг Twitter'даги расмий саҳифасида қолдирилди:
"Ноэль, ишонаманки, сиз мураббийнинг қарорларига аралашмайсиз. Билингки, халқаро майдондаги фаолиятимга мен, фақат мен чек қўя оламан. Агар сиз менинг терма жамоадаги фаолиятим якунланган, деб ўйласангиз, менга бошқа мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини беринг. Шунда кўрамиз!".
Эслатиб ўтамиз, Бензема Франция терма жамоаси сафида сўнгги марта 2015 йил майдонга тушган ва ярим ҳимоячи Матье Вальбуэна шантажи билан боғлиқ можаролар сабаб терма жамоадан четлаштирилганди.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments