Бензема: "Бунчалик кўп голлар уришни ўйламаган ҳолда "Реал"га совринлар учун ўтганман"
		
		12 mar 2022 14:38
        News	
	 
				 
				Бензема: "Бунчалик кўп голлар уришни ўйламаган ҳолда "Реал"га совринлар учун ўтганман"
"Ди Стефанодан ўтиш - орзу, сабаби у "Реал" афсонаси. "Реал" ўйинчиси сифатидаги тақдимотимда мени қандай қучоқлагани эсимда. Ди Стефано менга ушбу буюк клубда ўйнашдан роҳатланишимни айтганди. Унинг даражасига чиққанимдан бахтлиман ва бу менга янада юқорироқ маррага чиқиш учун куч беради".
Ҳужумчи Мадриддаги ҳар бир кунида роҳатланаётганини қайд этди.
"Бунчалик кўп голлар уришни ўйламаган ҳолда "Реал"га совринлар учун ўтганман. Доим инсонларнинг хотираларида қолишни хоҳлаганман. Тўғри йўлдаман деб ўйлайман. Мадридда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан, бу ер менга ёқади. Ҳар бир кундан завқланяпман", - дейди Бензема.
34 ёшли француз "Реал" таркибида 407та ўйинда майдонга тушиб, 212та гол урди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments