Latest news

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  7 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  22 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  11 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Бенитес "Реал"да қолади, Роналду ҳеч қандай ультиматум қўймаган News

Бенитес "Реал"да қолади, Роналду ҳеч қандай ультиматум қўймаган

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесга ишонишини таъкидлаб ўтди.


"Бенитесга бўлган ишончимиз юқори. Биз унга ишонишда давом этамиз. Мухлисларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Лекин ҳозир ақл билан иш қилиш зарур. Ишқибозларимиз жамоа ва футболчиларга ишонишлари лозим. "Реал" "Барселона"га қарши жуда ёмон ўйнади. Лекин бу футболчилар ўз ишларига нотўғри муносабатда дегани эмас. Мухлисларимизнинг талаб истакларини ҳурмат қиламан ва тушунаман. "Реал" мухлислари жуда талабчан. Ўйинга қандай таркибни қўйишни эса бош мураббий ҳал этади. Бу клубда жуда кўплаб мураббийлар ишлашган ва ҳар доим таркибда кимни туширишни ўзлари ҳал этишган", - дейди Флорентино Перес.

Флорентино Перес шунингдек бош мураббийни истеъфога чиқариш мавзуси клубда кўтарилмаганини ҳам айтиб ўтди.

"Клуб кенгашида ҳеч бир инсон бош мураббий масаласи борасида тўхталмаган. Истеъфо ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ. Биз Бенитесга ишлашга имкон берамиз. Ҳеч бир футболчи, хусусан Роналду ҳам Бенитесни бўшатиш керак деб айтмаган. Криштиану мени ёки Бенитесни танлайсиз деб ҳам айтмаган. Кўпчилик менсиз "Реал"га янада яхши бўлади деб ўйламоқда. Мен бунга қўшилмайман. Роналду сотиш борасида ҳам мен ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Бу ёлғон маълумот. Бенитесга ишонмаслигимиз ҳақидаги хабарлар ҳам уйдирма", - деди Флорентино Перес.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика