Бенитес: "ПСЖни бошқараманми? Келажагимни 2-3 ойдан сўнг муҳокама қиламиз" News

Бенитес: "ПСЖни бошқараманми? Келажагимни 2-3 ойдан сўнг муҳокама қиламиз"

"Наполи" бош мураббий Рафаэль Бенитес унга ПСЖ қизиқиб қолгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Мутахассиснинг Неапол клуби билан шартномаси 30 июнда якунига етади.

"Келажагим борасида 2-3 ойдан кейин фикр билдираман. Жамоа чалғиб қолмаслиги учун, қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак.

"Наполи" ёш клуб ва ҳали ҳам халқаро аренада тажриба тўплаяпти. "Наполи"ни кейинги йил ёки 5 йилдан кейин тарк этганимда, жамоа ўз чемпионатида ва еврокубокларда яхши иштирок этадиган бўлиши лозим" - дейди мураббий.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика