"Бенфика" "Челси"га йўқ деди. Энцо Фернандес бу ой сотилмайди
10 jan 2023 18:36
News
"Бенфика" "Челси"га йўқ деди. Энцо Фернандес бу ой сотилмайди
"Кўклар" бош мураббийи Грэм Поттер Қатардаги Жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси, дея эътироф этилган Энцони жамоасида кўришни истаса ҳам ҳар қанча маблағ билан уни Англияга олиб кела олмайди. Унга охирги марта таклиф этилган жами 112 млн фунт маблағ рад этилди ва аргентиналик футболчи учун бўладиган таклифлар "ёпилгани"ни эълон қилди.
"Кўклар" ёш иқтидор эгаси учун даъвогарлар орасида энг кучлиси эди ва бошқалардан кўпроқ пул таклиф қилаётганди. Лиссабонда жойлашган жамоа "Стэмфорд Бриж" эгалари Энцонинг битимида кўрсатилган 106 млн евролик товон пулини тўлашни истамаганидан кейин бу тўловни умуман рад этди. Жамоа устози Рожер Шмидт Энцо Фернандес ўзини ҳозирги жамоасида яхши ҳис қилаётганини ва мавсум охиригача таркибда қолишини билдирди.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments