Беллингемга қизил берган ҳакам беш йилгача футболдан четлатилиши мумкин
20 feb 2025 10:35
News
Беллингемга қизил берган ҳакам беш йилгача футболдан четлатилиши мумкин
Испания қироллик футбол федерацияси (РФEФ) «Реал» ва «Осасуна» ўртасидаги баҳсни (1:1) бошқарган ҳакамга қарши тергов бошлади.
Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган ўйинда Хосе Мунуэра Монтеро 40-дақиқада мадридликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга қизил карточка кўрсатган, иккинчи бўлимда эса Памплона клуби фойдасига пеналти белгилаганди.
АSʼнинг ёзишича, РФEФ Монтеронинг нотижорий фаолиятини расман текширишни бошлади.
Гап шундаки, ҳакам Ташкилот консалтинг ва спорт бошқарувига ихтисослашган «Talentus Sportsс» фирмаси асосчиси ҳисобланади. Унинг мижозлари рўйхатида «Атлетико», «Манчестер Сити», «Астон Вилла» ва ПСЖ каби жамоалар бор.
Агар қандайдир ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳакам 100 минг еврогача жаримага тортилиши ёки 5 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments