Беллингем: "Англия 2та гол ўтказиб юборганидан бироз хафаман"
21 nov 2022 22:35
News
Беллингем: "Англия 2та гол ўтказиб юборганидан бироз хафаман"
"Гол уришимни айтгандим-ку! Кун биз учун жуда яхши ўтди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ЖЧда 6та гол уриш ҳақиқатдан ҳам ажойиб натижа. Рақиб кучли, уларни таслим қилиш қийин бўлди ва бошида ҳужум яратишга қийналдик.
Кўпроқ гол урганимиз сари рақиб очила бошлади. Асосийси бундай жамоаларга қарши вазият яратишни ўрганиб олдик. Тўғрисини айтсам, ўтказиб юборилган 2та голдан бироз хафаман.
Менинг голим? Тўғрисини айтаман, хато қилдим деб ўйлагандим. Шоу ажойиб пас берди ва мен фақат дарвозани тўғри нишонга олсам бўлди эди.
Ўйиндан сўнг Саутгейтнинг реакцияси? К ғалабадан завқ олишимиз кераклигини айтди. Энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак, бизни янги чақирув кутиб турибди.
Ғалаба босимни камайтиради. Олдинда яна 2та ўйин бор, биз уларда ҳам ғалаба қозониб, турнир охиригача боришга ҳаракат қиламиз" - дейди Беллингем.
Comments