Latest news

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди News

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди

Қатар майдонларида бўлиб утаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Куни кеча "F" гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди ва Бельгия Марокаш учрашувида кичик сенсация қайд этилди, Марокаш терма жамоаси Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг Бельгия пойтахти Брюссель марказида оммавий тартибсизликлар содир бўлган.

Марокаш термасининг 150 га яқин футбол мухлиси жамоасининг ғалабасидан сўнг шаҳар марказига йўл олади ва тартибсизликлар содир этади. Улар шаҳар марказида ахлат қутиларини ёқишган, автомобилларга зарар етказишган ва дўконларни ўмаришган. Футбол мухлисларининг бундай тажовузкор ҳаракатлари полиция эътиборини тортган, шундан сўнг полициячилар шаҳар марказидаги жанубий вокзал кўчаларини ўраб олишади, лекин тартибсизликни келтириб чиқарган мухлислар полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Бу ҳаракатларга жавобан полиция водомёт ва кўзни ёшлантирувчи газни ишлатишга мажбур бўлади. 



Шаҳардаги тартибсизликлар сабаб бир неча метро бекатлари ҳам вақтинчалик ёпилди.

Полиция берган хабарга кўра, тартибсизликларда қатнашган 10 нафар шахс қўлга олинган. 



"Бугун эса Антверпен ва Льеж шаҳарларида ҳам тартибсизликлар содир бўлди", – дея ҳабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 2-турдан сўнг бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Бельгия сўнгги турда қийин рақиб Хорватияга қарши майдонга тушади.



Абдулвосит тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика