Latest news

20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  14 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  4 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  8 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди? News

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди?

Беларусь чемпионати 5-тури доирасида пойтахтнинг "Энергетик-БГУ" жамоаси мавсумда илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қизиғи, Анатолий Юревичга ушбу "имкониятни" бугунги кунда "Ислочь"ни бошқараётган шогирди Артем Радьков тақдим этди. "Бўрилар" ҳар икки бўлим стартини яхши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи голни меҳмонлар 30 сониядаёқ уришга эришишди. Қайсидир маънода бу голда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам айби бор. Айнан у марказда тўпни олиб қўйиши мумкин эди, аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади. Тўп Барковскийга бориб тушди ва унинг ҳаволатиб берилган узатмасидан кейин Созах ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Энергетик"нинг дарвозасига урилган иккинчи гол 50-дақиқага тўғри келди — Иван Жуниор Дибанго қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Ўйиндан кейин "Энергетик-БГУ" мураббийларидан бири Павел Родненок кийиниш хонасида "бўрилар" айнан стартни кучли бошлашига эътибор қаратилган. Аммо футболчилар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади.




"Энергетик" ўз голини пенальтидан киритди. Бир ҳафта аввал бўлгани каби уни ўзбекистонлик футболчилар "ишлашди". Шоҳрухбек Абдураҳмонов жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни эгаллаб, зарба берди. "Ислочь" ҳимоячисига теккан тўп ҳавога кўтарилди, Бобир Абдихолиқов унга боши билан зарба бермоқчи бўлганида эса рақиб бутсаси билан ҳужумчининг пешонасини нишонга олди. Алексей Кульбаков узоқ иккиланмай нуқтани кўрсатди. Бобирга шифокорлар ёрдам кўрсатгунча, пенальтини Рилач ишончли тарзда амалга оширди.

Абдихолиқов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Доимгидек фаол эди. Пенальтидан ташқари бир неча бор дарвозага зарба берди, аммо уларга аниқлик етишмасди. Бундан ташқари, ҳужумчи битта хавфли вазиятни юзага келтирган муҳим узатмани амалга оширди.

Абдураҳмонов 64 дақиқа ҳаракат қилди. Таянч ярим ҳимоячиси ёмон ўйин ўтказмади ва бир неча бор тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди.




Ҳусанов учун эса бу учрашув у қадар омадли ўтди дея олмаймиз. Биринчи голдаги вазиятдан ташқари, Абдуқодир яна баъзи эпизодларда ишончли ҳаракат қила олмади, курашларни бой берди. Шунга қарамай, ўйин охирида айнан у имкон топиб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаганди, лекин Дибанго тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Умуман олганда, Ҳусанов худди Абдихолиқов сингари уч бор зарба беришга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та тўп йўқотиш ва 14та тўпни эгаллаб олиш бор — бу у қадар ёмон кўрсаткич эмас.

Аббосбек Жумақулов 9 апрелдан буён илк бор қайдномага киритилди. Бироқ ўйиннинг бориши ва ҳисоб Юревичга ярим ҳимоячини майдонга туширишга имкон бермади. Мағлубият "Энергетик-БГУ"ни учинчи поғонага тушишига сабаб бўлди. Энди "талабалар" ҳисобида 10 очко бор, иккинчи ўриндаги "Динамо"да эса — 11.

Кейинги ўйинни минскликлар сафарда Гроднода ўтказади. Рақиб куни-кеча чемпион "Шахтер" (1:1) билан дуранг қайд этган "Неман" жамоаси. БАТЭ Шахбоз Умаровсиз (афсуски бу одатга айланиб улгурди) муросасиз курашда "Гомель"ни таслим этди ва қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика