Latest news

23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  0 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  1 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  21 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  4 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  26 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  4 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? News

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 7-турида ўзбекистонлик мухлислар маълум сабабларга кўра диққат билан кузатиб бораётган "Энергетик-БГУ" ўзининг "синтетика" майдонидан табиий газонга кўчиб ўтди.

Энди "талабалар" қишгача "Олимпийский" ССКда ўйинларини ўтказади. Дебют оғир ўтиши кутилган эди. Меҳмонга илк турлардаги омадсизликдан энди ўзига келаётган "Шахтер" келди.

Учрашув олдидан ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов олқишларга сабабчи бўлди. Белорусь футбол федерацияси уни апрель ойининг "энг яхши футболчиси" деб эътироф этди. Тўпурар футболчи бу совринга тўла ҳақли эди. Йилнинг тўртинчи ойида форвард 4 учрашувда 3та гол урди ва жамоасига муҳим очколарни келтирди. Шу ўринда, Бобирнинг ўтган ҳафта Гроднодаги перфомансини ҳам унутмаслик зарур. Абдихолиқов "Неман"га қарши беллашувда хет-трик қайд этиб, мавсумда бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

"Олимпийский"даги учрашувнинг каттагина қисмида "Энергетик-БГУ" яхши ўйин ўтказди. Жамоа зарбалар сони бўйича ҳам (10 - 9) дарвозага аниқ зарбалар бўйича ҳам (4 - 2) рақибини ортда қолдирди. Эҳтимолий голлар (xG) бўйича кўрсаткич ҳам мезбонлар устунлигига ишора қиларди 0,60 - 0,56.

Қизиғи, "Энергетик" ўша 0,60 xG'си тўлиқлигича бизникиларнинг меҳнати эди. Абдихолиқовда хG 0,34, Абдураҳмоновда - 0,18, Ҳусановда – 0,08.




Шохруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон қолганлардан кўпроқ зарба берди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 5та зарба мавжуд. У ҳар икки жамоа сафида энг кўп зарба берган футболчига айланди. Шу ўринда, унинг бирорта ҳам зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормаганини айтиб қўйиш лозим. Бундан ташқари, хавбек алдаб ўтишда 4 уринишидан 2таси омадли чиқди, курашларнинг 43%ида устун келди ва 17 бор, улардан 6таси рақиб майдонида, тўпни жамоасига қайтариб олиб берди. Кескинлаштирувчи узатмалар амалга оширмаган бўлса-да, Шохруҳ уч марта шундай узатмани қабул қилиб олди.

18 ёшли Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги сифатли ўйин ўтказди. Ҳимоячи 48% омадли ҳаракатлар амалга оширди, курашларнинг 50%ида устун келди (14тадан 7таси) ва 13 бор тўпни жамоасига олиб берди. Бундан ташқари, Ҳусанов ҳисобида 2та зарба, уларнинг биттаси дарвозага аниқ борган бўлса, иккинчиси устунга тегди.

Фақатгина Бобир Абдихолиқовда аниқ зарбалар ундан кўпроқ. Форвард икки бор "кончилар" голкипери Сергей Черникни безовта қилди. Ҳар икки зарба анча хавфли бўлиб, посбонни астойдил тер тўкишига мажбур қилди. Ҳужумчи аввалги баҳслардаги каби кўп бўш ҳудудларга эга бўлмади. Рақиб таянч ярим ҳимоячилари уни бир дақиқа ҳам эътибордан четда қолдиришмади ва тўпни бемалол эгаллашга имкон беришмади. Кўп эҳтимол шу сабаб Бобур 21 марта тўпни йўқотди. Бу унинг ҳар учрашув учун ўртача кўрсаткичидан 7тага кўп деганидир.



Шундай бўлса-да, чемпионат тўпурари икки марта рақибларини индивидуал ҳаракат эвазига алдашга уриниб кўрди (1таси омадли чиқди), уч бор тўпни жамоасига қайтариб берди ва икки марта жарима майдони ичида тўп билан муомалада бўлди. Фақатгина "Шахтер"нинг тўрт футболчисида яхшироқ кўрсаткич: Милош Шатар ва Игор Ивановичда 3тадан, Илья Черняк ва Максим Скавишда - 4.

Ўйин тақдирини стандарт вазият ҳал қилди. 80-дақиқада "кончилар" вакили Никола Антич тўпни ҳаводан Шатарга аниқ етказиб берди, Милош ҳимоячиларни чалғитиб, барчадан чаққонроқ ҳаракат қилди.

Мағлубиятга қарамай, "талабалар" кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди. Бироқ Анатолий Юревич жамоаси уни 13 очкоси бор "Минск" билан бўлишиб турибди. "Слуцк", "Ислочь" ва "Шахтер"да 12тадан очко мавжуд. Етакчи эса ҳамон БАТЭ. Жамоа сафидаги ўзбекистонлик футболчи Шахбоз Умаров ҳали ҳам "ўйиндан ташқарида" қолиб кетмоқда. Борисовликлар "класико"даги қоқилишдан кейин "Витебск"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика