Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор News

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор

Шу кунларда "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ҳам истеъфоси ҳақида ҳам гап-сўзлар кўп айланаяпти.

3 йиллик танаффусдан сўнг жамоани яна Суперлигага қайтарган ушбу мутахассиснинг юқори лигадаги натижалари чиндан ҳам кўнгилдагидек эмас. 8 та тур, 1 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият. "Нефтчи" ҳозирда жами 5 очко жамғарган ва тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалининг сўнги поғонасини эгаллаб турибди.

Айтишларича, "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш юз берган. Ҳозирга қадар жамоада Илҳом Мўминжоновга яқиндан ёрдам бериб келган мураббий Владимир Андреев клуб билан хайрлашган. Бунга қониқарсиз натижалар сабаб бўлганми, ёки бошқа бирон гап борми, буниси бизга қоронғу. Айни вақтда жамоада унинг ўрни ким билан тўлдирилган, бундан ҳам хабаримиз йўқ.

"Нефтчи"нинг "Олимпик" билан ўйин олдидан сўнги расмий расмий машғулотини стадиондан кузатдим. Қизиқ жиҳати, жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов машғулот давомида футболчилар билан тенгма-тенг ишлади. Одатда футбол клубларида машғулотлар ёрдамчи мураббийлар томонидан амалга оширилар эди, бош мураббий эса вазиятни четдан кузатиб турарди. Илҳом Мўминжоновнинг машғулотларда ўзи ишлаши балки ёрдамчи мураббий Владимир Андреев жамоани тарк этгани боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Мўминжонов "Олимпик" билан ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида бежизга "Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз" дея таъкидламади. Чунки, ўтган йили Про-лигада ижобий натижалар туфайли мухлислар бош мураббийни олқишлаётганди, бу йил эса акси бўлаяпти. Мухлисларни ҳам тўғри тушуниш лозим, уларга натижа керак, ғалаба зарур. Ҳархолда "Нефтчи" 5 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган шонли клуб эканини сизу-биз яхши биламиз. Клуб раҳбариятининг шу кунларда бош мураббийни алмаштириш режаси бўлса, унда жамоага таклиф этиладиган мураббий Илҳом Мўминжоновдан бир бош устун бўлиши лозим. Гоҳ у клубда, гоҳ бу жамоада пайдо бўладиган навбатчи мураббийларнинг бренди юқори бўлган Фарғона жамоасига келиши ярашмайди. Ёки Мўминжоновнинг ўзига имкон бериб кўриш керакдир, балки жамоа ўз ўйинини топиб олса, натижалар яхши бўлиб кетар.

Очиғи, кеча истеъфоси эълон қилинган Шуҳрат Мақсудовга ва натижа кўрсатаман деб машғулотларда футболчилар билан тенгма-тенг ишлаётган Илҳом Мўминжоновларга ачиниб кетаяпман. Начора, мураббийликнинг қисмати шундай, футболда хатто Жозе Моуринью ҳам истеъфога чиқиши мумкин.

Бекзод Толибов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика