Latest news

23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  0 23:37Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  0 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  0 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  4 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  66 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  194 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  8

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади" News

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз осон кечгани йўқ. Барча чизиқларда йигитлар жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Бироқ 2:0дан сўнг бироз диққатни йўқотишди. Умуман олганда, бўшашишди. Шунинг ҳисобига охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўтган турда "Шўртан" билан кечган ўйиннинг видеолавҳаларини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Шундан керакли хулосалар чиқарилди. Орада 20 кунлик танаффусда камчиликлар устида ишладик. Якуний зарбани йўллашда муаммоларимиз бор. Футболчиларимиз ёш, лекин тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман. Ўйин бўйича "Арал Самали" иккинчи бўлимда яхшигина муаммо туғдира олди. 

Оралиқда 20 кунлик танаффус юзага келди. Бўш вақтда тайёргарлик кўриш учун имконият юзага келганди. Мана шу вақтда ҳимоячиларнинг ўзаро тушунишлари ва ҳужумни якунлаш борасида ишладик. Йигитларнинг жисмоний ҳолатини ҳам тиклаб олдик. Танаффусда "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви орқали бугунги ўйинга ҳозирлик кўрдик. "Хоразм" билан ҳам ўйинга ғалаба учун борамиз.

Мухлисларсиз ўйин қандайдир зерикарлидек бўлмоқда. Улар футболчиларга янада куч ва шижоат беришади. Ҳужумларда кескинлик юзага келади. Ишқибозлар бизнинг 12-ўйинчимиз ҳисобланади", – дейди Бекзод Қодирқулов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика