Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди News

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди

Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридов ҳамда ўсмирлар терма жамоаси устози Дилшод Раҳматов, шунингдек, федерация мутасадди ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Федерациянинг ортда қолган вақт давомида амалга оширган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳамда келажакда бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Олий лигага ўтиш турнирига тайёргарлик, уни муносиб тарзда ташкиллаштириш ва ўтказиш, мамлакат чемпионати старти масалаларини пухта режалаштириш, барча терма жамоаларимизни олдинда кутаётган мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик учрашувлари ўтказиш юзасидан келгуси режалар муҳокама қилинди.

Федерация президенти Бекзод Маматқулов ички чемпионатимиз сифат даражасини ошириш устувор вазифалардан бири эканлиги, айнан шу йўл билан мамлакатимиз миллий терма жамоаси ҳам кучли бўлишини таъкидлади.

"Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Биз қитъада чемпионликка номзодлардан биримиз. Шуни ёдда тутишимиз зарур. Олдинда бизни кутиб турган CAFA мусобақасида ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак. Шу сабабли муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз керак", – деди Бекзод Маматқулов.

Бундан ташқари, федерация раҳбари терма жамоа ва унга чақирилишга номзод бўлган футзалчиларнинг саломатлигини назоратга олиш, зарур бўлса, ёрдам кўрсатиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Rating:    

Comments

   
10 jun 14:15:46
dessi anvar
футзал , бокс ,бадиий гимнастика ,фигурние катание умуман менталитетимизга тўғри келмайди кераксиз ташкилот деб ўйлайман , лекин ўйлаб кўриш керак , сувсиз чўлда қанча қанча ризқ топаётганлар бор , шаҳарда топиб бўлмайдими, фақат қўрқувни енгишда инсонни ё матонат ё ожизлик ё тубанлик сиймоси ойнада акс этади бу шахсий фикрим кимнидир фикри бошқача бўлиши мумкин ва нормал ҳолат
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика