Latest news

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  4 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  10 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

Бекхэмнинг афсонавий зарбасини такрорлаган ўзбегим! ФОТОМАҚОЛА News

Бекхэмнинг афсонавий зарбасини такрорлаган ўзбегим! ФОТОМАҚОЛА

Кеча Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилди.

"B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасини қабул қилди. "Локомотив" стадионида ўтган беллашувда "темирйўлчилар" ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилишди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қуйида кечаги суперматчга бағишланган фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Ал Ваҳда"нинг бошланғич таркиби.


"Локомотив" бошланғич таркиби.


Учрашувни бевосита стадиондан кузатиш учун "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳам ташриф буюрди.


"Локомотив"нинг бразилиялик легионери Нивалдо гарчи 36 дақиқагина ўйнаган бўлсада, яхши таассурот қолдирди.


Кеча Шуҳрат Муҳаммадиев бир неча бор ўз қанотидан ҳужумга ўтиб рақибларидан қочиб кетди ва иккита голга ассистентлик қилди. Айниқса, Икром Алибоев бош билан иккинчи голини урган вазиятда Шуҳрат тезлик эвазига қочиш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди.


Очиғи, ўйиндан олдин Садриддин Абдуллаевни асосий таркибда тушмаслигини тахмин қилган эдим. Лекин, у ҳудди хориж йиғинлари давомидаги ўртоқлик ўйинларида бўлгани каби жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди ва 11таликдаги ўрнини ҳеч кимга бериш ниятида эмаслиги исботлади.


Нивалдонинг совуққонлиги ва ҳотиржамлиги менга ёқди. Гол урган вазиятда у мутлақо ўзига ишонган тарзда кириб борди ва мақсадига эришди.


Бизнинг жамоаларга мана шунақа битта имкониятдан фойдаланадиган ҳужумчилар етишмайди.


Бу эса кечаги куннинг асосий қаҳрамони. Бунга сал кейинроқ қайтамиз.


"Ал Ваҳда" бош мураббийи Лауренциу Регекампфнинг ҳолатини тушуниш мумкин.


Учрашувни "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам ёрдамчилари билан бирга кузатиб борди.


Кун қаҳрамони - Икром Алибоев! Шахсан мен учун футболдаги энг севимли ўйинчим англиялик Дэвид Бекхэм. Кеча Икром афсонавий Бекхэмнинг 1996 йилнинг 17 августидаги зарбасини такрорлади. Ўшанда Бекс "Уимблдон" дарвозасини майдон марказидан ишғол қилганди. Эътиборлиси, айнан ўша голдан кейин Дэвид МЮнинг асосий таркибидан муқим жой олган ва Англия терма жамоасига ҳам чақирилган. Умид қиламизки, афсонавий голни такрорлаб барчамизга футбол лаззатидан баҳра олиш имконини берган Икромнинг кейинги тақдири ҳам Бекхэмникидан кам бўлмасин!


Шунчаки, яхши кадр.


Чиройли ўйин ва ишончли ғалаба учун Мирко жанобларига ҳам алоҳида раҳмат айтамиз.


Сардор Мирзаев кўп бор рақиб жарима майдонида курашларга кирди ва вазиятларга чиқиб борди. Аммо, унга кеча гол уриш борасида омад кулиб боқмади.


Сардор Рашидов биргина вазиятда индивидуал ҳаракатлари эвазига гол урди. Лекин, у жамоа учун ўйнаш борасида ишлаши керак. Кеча кўп ҳолларда у тўпни йўқотиб қўйди.


Кеча Шерзод Каримов майдонга тушганидан кейин "Пахтакор" мухлислари уни олқишлаб туришди, жамоанинг собиқ ўйинчисига нисбатан бундай ҳурмат ҳам илиқ таассурот қолдирди.


Барчангизга раҳмат, йигитлар!


"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (5:0) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика