Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  9 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  25 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  10 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  22 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Бекободни катта футболсиз қолдирманг News

Бекободни катта футболсиз қолдирманг

Бекободдан футболнинг йўқолиши энди пешонада бори, тақдирга ёзилганида дейишингиз мумкин.

Лекин бунда жамийки тирикликдаги мавжудотлар ичида энг онглиси, тафаккурлиси инсоннинг сира айби йўға? Қизиқ. Зеро бир неча йил олдин академияни йўлга қўйган ҳам, энди эса клубни йўқ қилаётган ҳам инсон томонидан амалга оширилди. 

Жамоа сўнгги 27 йилда бунчалик ҳор бўлмаганди

Бекобод жамоаси 1998 йилдан буён узлуксиз Суперлигада ўйнаб келаётган экан. Бу вақт ичида жамоанинг энг ёмон натижаси 2007 йил қайд этилган бўлиб, 16 та жамоа орасида мавсумни 15-ўринда тугатган ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолганди. Яъни жамоа 26 йил ичида бирор маротаба бундай ҳолатга тушмаган, Суперлигада мунтазам иштирок этиб келган. Бу вақт ичида жамоани энг узоқ бошқарган мутахассис Рустам Мирсодиқов ва Андрей Шипилов бўлди. Майли, клуб структурасида, раҳбариятда ўзгариш қилиш, янада кучлироқ кадрлар олиб келиш мумкин эди лекин бутунлай йўқ қилиб юбориш эмас. Бошқа жамоалар пулларни кўкларга совураётган бир паллада "Металлург" бир неча йил олдин хомийларнинг кўмагида академия, ўзи учун база қуриб олганди. Бу пайт ичида жамоа юлдузларни олиб келмади, фақат асосий жамоага пулни сарфламади. Балки инфратузилмани йўлга қўйиб олди. Бу Тошкент вилоятидаги ягона замонавий ва бугунги кун талабларига мос академия, база ҳисобланарди. Мазкур даврда асосий жамоа юқори ўринларда юрмади. Совриндорлар қаторига кирмади. Лекин тўғри ишни бажарди. Баъзида клубга баҳони фақат асосий жамоага қараб баҳо бериш нотўғри ҳисобланади.

Суперлигада ўз кучи билан қолди

Бир пайтлар айрим жамоалар қулоғидан тортиб олиб чиқиб қўйилган ёки жавоб бермайди деб тушириб юборилган ҳолатларга дуч келганмиз. Спорт принципларига кулиб қўйган ҳолда Суперлигага истаган жамоани жалб қилишганини ҳам кўрганмиз. "Металлург" эса барчасини тўғри бажарди. Охиригача курашди, спорт принциплари асосида ўз кучи билан элитада ўрнини сақлаб қолди. Дастлабки ташланган қадам Колосовский бошчилигидаги мураббийлар штабининг кетгани бўлса, иккинчиси маҳаллий мутахассис Илёс Қурбоновнинг охирги ўйинларда жамоани қайта уйғота олгани ва учинчиси футболчиларда кейинги йил Суперлигада ўйнашга бўлган ишонч. Аммо чучварани хом санабман деганлар ҳақ бўлиб чиқди.

Тўғри йўлга кираётган клубни "чопишди" 

Юқорида айтганимиздек академия маҳсули секин-аста самара беришни бошлаётганди. Клубнинг U-19 жамоаси 2023 йилни Шуҳрат Йўлдошев бошчилигида чемпион сифатида якунлаган бўлса, 2020 йил карантин шароитида ўринбосарлари чемпионликни қўлга киритди. Қолган ёш тоифасидаги жамоалар ҳам кейинги 5 йиллик учун захира сифатида етилиб бораётганди. Майли футболчи бошқа жамоага ўтиб кетади. Лекин академияда, клубда ишлаётган персоналларчи? Қишнинг совуғида қаерга боради? Қолган ёш тоифаларидаги жамоаларнинг тақдиричи? Қачонгача Бекободдаги йигитлар ўзида эмас бошқа жамоалардан қўним топади? Битта дарахтни кўкартириш осон эмас. Унга ҳам сув, ўғит ва бошқа минералларни бериб туриш керак. Бунинг учун мана шу нарсаларни тушунадиган эга зарур. Агар у тушунмаса мағзава сувни ҳам тўкаверади. Якунда ўша ниҳол қурийди.

Бекобод осмонида қайта порлаган юлдуз Забиҳилло Ўринбоев

Шундай футболчилар бўладики битта жамоа айнан унинг услубига, ўзига қолипдек мос тушади. Ўзини кўрсатиши осон кечади. Забиҳилло Ўринбоев учун "Металлург" айни биз айтган вазифани бажарди. Бу йил иккинчи даврада сафга қайтган футболчи 11 та ўйинда қатнашди 1 та гол урди ва плей-офф учрашувида ҳам дарвозани ишғол қилди. Қисқаси қайта кашф қилинди. 

2023 йил. 23та ўйин 7та гол

2022 йил. 25та ўйин 3та гол

2021 йил. 22та ўйин 1та гол

2020 йил. 23та ўйин 3та гол

2018 йил. 18та ўйин 2та гол

Бекободга катта футбол керак эмасми ёхуд футболимиз раҳбарларнинг қўлида 

Бизнинг менталитет шундайки қайси худудда раҳбар, ҳоким, завод эгаси футболга қизиқсагина ўша ерда футбол бўлади. Нуриддин Зайниевдан сўнг "Насаф" анча қийналди. Лекин вақтида қилиб олган пойдевори сабаб барқарор юрди. Толибжон Қосимов айтганидек Бекободда футболдан бошқа овунчоқ, кайфият манбаи йўқ. Шундай экан Бекободни футболсиз қолдирманг. Балки энди шаҳардаги катта стадионда Суперлига бўлмас, балки ўрнини турли томошалар, шоулар эгаллар. Лекин бундан футбол, мухлис ютмайди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика