Latest news

21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  52 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди News

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди

Олдин режалаштирилганидек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари иккинчи ўқув-машғулот йиғинини ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бошлашди.
Янги йил байрами муносабати билан кичик таътилга чиққан ўйинчиларнинг барчаси мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Раҳбарият томонидан берилган маълумотларга кўра бу йилги мавсумда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Ўз навбатида бекободликлар сафида тўп суриш истагидаги футболчилар ҳам Тошкент вилояти индустриал марказига ташриф буюрган. Бироқ Аюбхон Нўъмонов ҳамда Руслан Вагаповлар билан шартномани расмийлаштиришга иккала томон ҳам шошилмаяпти. Сабаби “Металлург” жамоаси ҳали футболчилари билан ўтган йилги ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга ошириб улгурмаган. Шу боис шартнома тузишга кўрикдаги ўйинчилар шошилишмаяпти десак, муболаға бўлмайди. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича Янги йил арафасида солиқ тўловлари бўйича қарзлар тўлаб бўлинган. Энди навбат футболчилар ҳамда мураббийлар билан ҳисоб-китоб ишлари. Ундан кейин албатта жамоага қўшиладиган ва уни тарк этадиган ўйинчилар билан боғлиқ масалалар ҳам узил-кесил ойдинлашади.

Бу йил “Металлург”ни бир қатор фахрий ўйинчилар тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматов билан Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоаси қизиқаяпти. Ўтган мавсум сермаҳсулликда Нурматовдан қолишмаган Суннатилла Мамадалиев ҳам хориж клубларидан бирига кўрикка кетган. Жамоа ўзгаришлар ҳақида мухлисларимизга тез орада яна маълумотлар бериб борамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика