Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди
19 jul 2021 13:49
News
Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди
Бекободликлар кеча тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси рақиблик қилган баҳсда майдон эгалари 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 54-дақиқада Вахдат Ханоновнинг узатмасидан сўнг Шервони Мабатшоев гол уриб ҳисобни очди. Унинг чамаси 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Акмал Турсунбоев қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди. Айтиб ўтиш жоиз учрашув меҳмон жамоанинг талабига биноан ёпиқ тарзда ўтказилди ва стадионга мухлислар киритилмади.

"Истиқлол" навбатдаги икки ўртоқлик учрашувини "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га қарши ўтказади.
"Металлург" ўйинни қуйидаги таркибда бошлади.
Александр Лобанов, Одил Абдумажидов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзод Ғофурбеков, Аброр Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Саламат Қуттибоев, Иван Нагаев.
Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Камолиддин Тожиев, Руслан Розиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Зоҳид Абдуллаев.








Similar news
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments