Latest news

13:53Артета: "Арсенал"да эканлигимдан фахрланаман"  0 13:24Жибриль Сиссе панжара ортида ўтириши мумкин  0 12:55"Манчестер Сити" январь ойидаги трансфер мақсадини белгилаб олди  1 12:30Украина футзал терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:532016 йилги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоасининг "Ҳумо Арена"даги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:25"Насаф" легионери 3 та ўйинга дисквалификация қилинди, Иван Бошкович ва Рўзиқул Бердиевга интизомий чора кўрилди  29 10:51Роналду кейинги йилларда "Олтин тўп"га асосий даъвогарлар кимлар бўлишини маълум қилди  11 10:15Бразилия термаси устози ваъда берди  4 09:42ЦСКА голеадор ҳужумчи билан шартнома тузди  3 09:05«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди  2 08:32Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда оқ либосда майдонга тушади  3 07:56Икки нафар футболчимиз Осиёда ЖЧ-2026 саралаши 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди  2 07:27Суперлига. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  25 01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  9 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  4

Бэйл vs Неймар ҳисоб-китоблари News

Бэйл vs Неймар ҳисоб-китоблари

Мавсум аввалида иккита энг катта шов-шувли трансферлар амалга оширилган эди. "Реал" Бэйлни, "Барселона" эса Неймарни танлаган эди.

Куни кеча Испания кубоги финалида "Реал" - "Барселона" жамоалари ўзаро баҳслашишди. Финалда Роналдо майдонга туша олмаганидан хабарингиз бор. Роналдонинг энг катта рақобатчиси Лионель Месси эса кечаги ўйинда майдонда ҳаракат қилди. Лекин кўпчилик ушбу футболчини нечинчи ўйиндирки майдонда "кўрмаяпти". Испания финалидаги "Эль класико"да бу сафарги катта қарма-қаршилик Месси - Роналдо бўлмади. Бири майдонга туша олмади ва яна бири ўзини яхши томонларини кўрсата олмаяпти. Мавсум аввалида "Реал" ўз сафига Гарет Бэйлни, "Барса" эса Неймарни сотиб олишган эди. Ушбу трансферладан кейин "Эль класико"да янги катта-кичик Бэйл - Неймар қарама-қаршилиги пайдо бўлди. Табиийки, ушбу икки футбол юлдузларининг кўрсатаётган ўйинлари ва трансфер сўммаси кўпчилик томонидан муҳокама қилина бошланди ва ҳалигача бу мавзу давом этиб келмоқда.


Кечаги финалда энг асосий фигура Роналдо-Месси эмас, балки Неймар - Бэйл бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг қизиғи, Испания кубоги финали тақдирини айнан биз санаб ўтган футболчилардан бирининг ажабтовур ҳаракатию, ақл бовар қилмас тезлиги эвазига киритилган супер голи ҳал этгани ҳам эътиборга молик. Ким кучли Бэйл ёки Неймар? Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб бериши мумкин. Лекин статистика бунга аниқроқ ва батафсилроқ жавоб бера олиши мумкин. Шунга асосланиб қандайдир хулоса чиқарса бўлади. Статистикага ўтишдан олдин эса бир нарсага эътибор қаратиб ўтишни истардим. Кечаги финалда "Реал" ўзининг асосий юлдузи Роналдосиз ўйнади. Лекин учрашувга сўнгги нуқтани қўйишда унинг жамоадоши Бэйл фаоллик кўрсатди ва Криштианонинг йўқлигини билдирмади. Неймар эса Месси билан бирга майдонга тушди. Унда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо Гарет сингари бу вазиятлардан наф чиқара олмади. Айниқса учрашув сўнггидаги зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтгани "Барселона" мухлислари юракларини бир ўйнатиб ўтди. Балки Роналдонининг ўйнай олмагани Бэйл учун фойдали ёки қўшимча куч билан ҳаракатланишига асосий сабаблардан бири бўлгандир. Неймарда эса аксинча. Мессининг майдонда борлиги унинг ўзини тўлиқ кўрсатишига тўсқинлик қилаётгандир. Бу энди бошқа масала. Гарет Бэйл кечаги ўйин қаҳрамони сифатида ўз жамоаси билан илк совринини қўлга киритди ва унда бу совринлар сонини ошириш имконияти яна сақланиб қолган. Неймарда эса аксинча. Унда фақатгина Испания чемпионлигини қўлга киритиш имконияти бор. У ҳам бўлса жуда кам миқдорда. Қолганини эса вақт қўрсатади. Биз эса ушбу футболчиларнинг статистикаларига назар соламиз. Аслида қайси футболчи ўз трансферини оқлаб, жамоасига фойда келтирмоқда?


Гарет Бэйл - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1889
Голлари: 14
Голли узатмалари: 12
Тўп узатиш аниқлиги: 76%
Дарвоза томон зарбалари: 64
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 29
Тўп узатмалари: 659

Гарет Бэйл - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 5
Ўтказган дақиқаси: 387
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0

Гарет Бэйл - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 9
Ўтказган дақиқаси: 646
Голлари: 5
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 82%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 12
Тўп узатмалари: 231

Жами ўтказган ўйинлари: 39
Жами голлари: 20
Жами голли узатмалари: 15



Неймар - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1711
Голлари: 9
Голли узатмалари: 8
Тўп узатиш аниқлиги: 84%
Дарвоза томон зарбалари: 54
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 30
Тўп узатмалари:  945


Неймар - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 3
Ўтказган дақиқаси: 208
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0



Неймар - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 10
Ўтказган дақиқаси: 774
Голлари: 4
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 86%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 13
Тўп узатмалари: 419

Жами ўтказган ўйинлари: 38
Жами киритган голлари: 14
Жами голли узатмалари: 11

Статистика шуни айтмоқдаки, айни пайтда Бэйл ўзига ишлатилган пулларни оқламоқда.
Футболчиларнинг ўзаро таққослаганда, катта фарқ билан "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси устунлик қилмоқда. Флорентино Перес футбол тарихидаги энг қиммат футболчи қилган Гарет Бэйл айни пайтда жуда аъло даражадаги формада. лекин Ҳали олдинда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги ҳал қилувчи муҳим ўйинлар кутиб турибди. Асосий масалалар энди ҳал бўладиган палла яқинлашмоқда. Неймар эса энди бор куч-ғайратини примьерода сарфлашига тўғри келади. Бу икки футболчини иқтидорига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Дебют мавсумда эса Гарет Бэйл кўпроқ ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика