Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Бечора майдон News

Бечора майдон

Эндиликда "Миллий" деб юритилаётган стадион майдони ҳақида доим кўп гапирамиз.

Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, Қатар билан ўйиндан кейин Одил Аҳмедов чидаб туролмай ичидаги гапларни қисқа интервьюсида тўкиб солганди. Аммо ўшанда унинг гапларига ҳеч ким парво қилмади. ЎФА биронта баёнот ҳам бермади. Майдон ҳолатини яхшилаймиз деб ҳеч ким гапирмади. Умуман бизда шунақа: гапираверсан, гапираверасан ҳамма эшитади, лекин ҳеч ким миқ этмайди.

Биз шу ҳам одам, тўп тепиб юрибди, билмаса гапирмайди деб ўйламаймиз. Майдон ҳолатини яхшилаш устида бош қотирмаймиз. Майдон чими нега яхши эмас дейилса ичкарида вентиляция йўқ деб қутилиб қўя қоламиз. Боз устига майдон майсасини янаям бадтар ҳолатга келтириб устма-уст ўйин ўтказамиз.

"Миллий" стадион уч кун ичида 6та ўйинни қабул қилади. 23 ноябрь CAFA аёллар чемпионатидан ўрин олган иккита баҳс ўтказилди. Кеча "Бунёдкор"нинг ўзи ўйнади ва ундан кейин спартакиада ўтказилди. Бугун яна CAFA мусобақасидаги иккита учрашув бўлиб ўтади. Куз келиб дам олишга ҳозирланаётган майдон буни кўриб йиғлаб юборса керак.

Майдон ҳолати ёмон, яхшилаш керак деймиз-у, лекин бошқа жой йўқдек кўп ўйинларни шу ерга бошлаб келамиз. Яхшиям бизда "Бунёдкор" бор. Бўлмаса қаерга борардик?!

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика