Latest news

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  12 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Бечора биринчи лига News

Бечора биринчи лига

Айни вақтда Муборакда Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги 13 туридан ўрин олган "Машъал-2" - "Спартак" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув 18:05 да старт олди. Бунга 18:00 га белгиланган учрашувнинг беш дақиқа кечикишига "Спартак" жамоасининг Муборакка кечикиб келгани сабаб бўлди. Буни фожиа деб бўлайди деб ўйласангиз хато қиласиз. Биринчи лигада аҳвол шу даражада ёмонки бугун яна бир бор амин бўлдик. Бухоро жамоа тур учрашувини ўтказиш учун Муборакка "Исузи" афтобусида 17:55 да кириб келди. Афтобусдан формадан тушган жамоалар аъзолари ҳеч қандай машғулотсиз майдонда ҳаракат қилмоқда. Йўл чарчоғи кетиб улгурмасдан майдонга тушган жамоа биринчи бўлимда учта гол ўтказган.

Бундан ташқари бугун Самарқанднинг "Шердор" жамоаси сафарга бор йўғи учта захира ўйинчиси билан борганиёқ клубнинг аҳволини кўрсатиб турибди. Катта қийинчилик билан Ғузорга етиб борган учун таҳсин ўқиш керак. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг сафар учрашувларига бориш ҳам катта шараф бўлиб қолмоқда. "Регистон"да эса аҳвол "Шердор"дан ортиқ эмас. Иккиси ҳам сафарга борса шунга шукур қилиб турмоқда.

Жиззах жамоалардаги аҳволга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. "Зомин" ҳам "Ғаллакор" ҳам катта машаққат билан сафар учрашувларига захира ўриндиғисиз ташриф буюрмоқда. "Зомин" Самарқандда "Регистон"га қарши ўйинга эса старт олдидан 15 дақиқа қолганда кириб бориб машғулотсиз майдонга тушди.

"Орол" ва "Хоразм"да аҳвол қолганларидан яхши эмас. Айниқса "Орол" фақат савоб учун майдонга тушмоқда.

Хуллас калом биринчи лигага раҳмим келиб кетади...


Ҳумоюн Давуров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика