Latest news

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  19 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  46 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Бебето ҳақида бешта факт (видео) News

Бебето ҳақида бешта факт (видео)

16 февраль куни собиқ футболчи Бебето 50 ёшга тўлди. Қуйида Жаҳон чемпиони бўлган футболчининг ҳаётидаги энг асосий фактларни тақдим этамиз.
КАШФИЁТЧИ
Ажойиб тўпурар Бебето фақатгина ўз ўйинлари билан тарихда из қолдирмаган. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у голландларга қарши ўйинда гол уриб, қўлида ёш болани тебратаётганини акс эттирган эди. Чунки ўша ўйиндан бир неча кун олдин Бебето ўғилли бўлганди. Голнинг бундай тарзда нишонланиши йигирма йил олдин ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган, аммо ҳозир кўплаб футболчилар буни одат қилиб олишган.

БРАЗИЛИЯЛИК МАТТЕУС
Бебето гол урган пайтда нишонлаган ўғли кейинчалик футболчи бўлди. Машҳур немис ярим ҳимоячиси номига унинг исмини Маттеус деб аташди. У ҳозирда 19 ёшда бўлишига қарамай, бундан икки йил олдин “Фламенго” клуби таркибида ўйнаганди. Мутахассислар Бразилия терма жамоасида тўп тепаётган кичик Бебетонинг келажаги порлоқ эканини таъкидлашмоқда. 
 



МАШЪУМ ПЕНАЛЬТИ
Бебетонинг юлдузли онлари 90-йиллар “Депортиво”да ўтди. Ўйинчи “Васко да Гама”дан “Депортиво”га ўтган йили биринчи мавсумнинг ўзидаёқ 29та гол уришга эришган. Кейинги йил эса “Валенсия”га қарши ҳал қилувчи ўйинда “драма” иштирокчисига айланди. “Депор” ғалаба қозонган тақдирда чемпион бўлиши керак эди. Ҳисоб тенг бўлган бир пайтда ҳакам “кўршапалаклар” дарвозаси томон пенальти белгилади. Жамоасида пенальтиларни асосан Бебето амалга оширсада, ўша куни у рақиб дарвозаси томон зарба беришни истамади. Тўпга Жукич яқинлашди ва зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Охир-оқибат чемпионликни “Барселона” илиб кетди...


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ЁРДАМ БЕРДИ
Бебето Бразилия терма жамоаси сафида 75 ўйин ўтказди ва 39та гол урди. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у Ромарио билан жуфтликда рақиб ҳимоясини парчалаб ташлади ва мамлакатига тўртинчи кубокни олиб берди. Орадан тўрт йил ўтгач эса у Франция майдонларида Роналдога ёрдам берди. Ушбу феномен финалдан ташқари барча ўйинларда мўжиза кўрсатди.


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ҚАРШИ
Ўйинчилик фаолиятини тугатгач мураббий бўла олмаган Бебето, сиёсатга ўтиб кетди. У эски ўртоғи Ромарио каби оппозицион қарашларга эга эмасди. Бебето Ромарио сингари жаҳон чемпионатининг ташкилотчиларини танқид қилмади, балки бўш пайтларида футбол ўйнади холос. Кейинчалик унинг йўли яна Роналдо билан кесишди. Бу галги тўқнашувда улар жамоадош сифатида эмас рақиб сифатида майдонда ўйнашди.

 
sport-express.ru сайтидан Муродов Миразиз таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика