Latest news

02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  14 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Байрам тамом! Энди ҳамма ишга (: News

Байрам тамом! Энди ҳамма ишга (:

Қандайдир мақоладан кейин унинг остига ёзилган комментларни ўқишдан ҳам мароқли иш йўқ.

Айниқса, муаллифга билдириладиган эътирозлар бўлими жуда қизиқ. Умуман, шу руҳда давом этиш керак, мақтов ҳеч нарса бермайди, ўринли танқид йўл кўрсатади, ўринсизи кайфиятни кўтаради.

Журналистнинг ўз функцияси бор. Биз ахборот берамиз, қўлидан келганлар йўл кўрсатади, яна ҳам устунроқлари таҳлил қилади, Худодан бошқасидан қўрқмайдиганлари танқиддан ҳам қочмайди. Ва албатта, футбол журналисти борки, ҳаммаси мухлис — футболга мухлис. “Футболни ўлдираман”, — деб юрган журналистни кўрмадим. Кўрсам, бир жойим томир тортишиб қоладиган ҳамкасбларим бор, умуман, ҳаммамизда бор бундай инсонлар. Аммо тан оламанки, улар менга ёқмаслиги мумкиндир, бироқ ҳаммаси футболга бир нима бериш истагида юради, унинг дарди билан яшайди. Ва албатта, улар ҳам мени ёқтирмайди, бу нормал ҳолат.

Биз мана шу истакларимиз билан ҳам футбол ичидаги кўпгина одамлардан устунмиз. Чунки футбол журналистикасига бойиб кетиш, уйлар солиш, машиналар олиш учун келиб бўлмайди. Биз на футболчининг пулидан улуш оламиз ва на унинг сотилишидан пул ишлаймиз. Бизда мукофот пуллари йўқ, биз ғолиблик учун машина ёки квартирага эга чиқмаймиз. Мағлуб бўлган футболчилар, аммо биз улардан кам қайғурмаймиз, ғолиб чиқсак, бирга байрам қиламиз, уйдагиларга ҳақ бергандек бўламиз, чойхонага тушамиз ва ҳоказо. Нима демоқчиман, қандайдир манфаатни кутмасдан туриб шу йўлда эканимиз асл футбол фидойиси ким деган саволга жавоб беради ва албатта, мухлислар ҳам биз билан.

Нега Осиё Чемпионати бошланмай туриб, бошқача фикрлар билдирдик деб ўйлайсиз? Ва нега турнир бошланиши билан ўша йўлдан қайтиб, ҳар бир ғалабага қарсак чала бошладик? Айтайлик, Осиё Чемпионати ҳеч нарса бермайди бизга десагу, терманинг ҳар бир ўйинидан, ҳар бир ғалабасидан кейин ҳам худди отдан тушиб, эгар тушмаган одамдек, барибир керак эмас, деб ўтираверсак нима бўлади? Бунда биз ҳақиқий мухлис бўлмаймиз, биз “мен ҳақ бўлиб чиқмадимми”, деган киноя ва риё учунгина ишлаётган бўлиб қоламиз.

Футболчиларнинг бу каби зўр рағбатлантирилишини нега истаймиз? Чунки қолган йигитлар ҳам кўриб қўйсинки, чин дилдан ўйнаган ва борини берганлар якунда қандай рағбатлантирилади. Сен фақат ўйнасанг бўлди, қолгани биздан деб турибди бу халқ. У керакли турнир бўладими ёки кераксиз — майдонда нима аҳамияти бор, тўғрими? Юракдан ўйнаяпсанми, ўзингни аямаяпсанми, демак, сен олқишга арзийсан, қучоғингга сиққанича олишинг мумкин, ош бўлсин ҳаммаси сенга!

Бироқ бу менинг ёки кимнингдир сўзидан, йўлидан қайтиши эмас. Кимдир клубини сотиши, кимдир дунёни пул билан ўлчаши ва яна кимдир ҳаром луқмани уялмай фарзандига бемалол едириши мумкин, бироқ йигит кишининг айтгани отилган ўқ. Бунгача нима дейилган бўлса, ҳаммаси ўз кучида. Ғалабангиздан хурсанд бўлдик, севиндик, ўзимизга сиғмадик. Бизга шу керак, сиз эса Малибуни олинг, шуҳратга кўмилинг, дунё кезинг, фақат сиз ҳам мана шундай эркакка ўхшаб ўйнанг, уялинг мағлуб бўлишдан, ор қилинг енгилишдан!

Осиё Чемпионатида на Австралия, на Корея, на Япония ва на Эрон бизга рақиб бўла олмасди, кучи етмасди ўша паллаларда. Аммо унутмайлик, икки йилдан кейин улар умуман бошқа қиёфада намоён бўлади, икки йилдан кейин улар барибир асосий фаворит сифатида турнирга келади. Буни Равшан Ҳайдаровга ҳам, бошқасига ҳам айтиб қўйинг. Ўшанда ҳам шу каби муваффақият кўрсатсагина, Ҳайдаров ҳақида айтган ҳамма фикрларимни қайтариб оламан. Унгача ҳаммаси жойида туради. У камтар инсон, у яхши инсон, у тили билан кимгадир озор бермайдиган инсон. Демак, янада кўпини ютишга арзийдиган инсон. Ҳақиқат эса шундан иборатки, футболда фақат яхшилар ғолиб чиқмайди, унда кучлилар муваффақият қозонади. Ютинг икки йилдан кейин ҳам ва Прадо-ю янги квартиларни олинг, биз рози.

Биз эса унгача танқид қиламиз, сўз билан савалаб турамиз, 1 та турнини ютиб, осмонга учмоқчи бўлганларни оёғидан пастга тортиб турамиз. Биз футболга шундай қарашимиз билан ёрдам берамиз. Кимга ёқмаса, комментлар очиқ, аяманг муаллифни ҳам, бошқасини ҳам. Аммо ишонтириб айтаманки, йиллар давомида шаклланган қарашлар, фикрлар, сут билан кирган озуқа-ю, олинган тарбия икки оғиз сўзингиз билан ўзгариб қолмайди, ўртоқлар. Биз бир-биримизни ўзгартиришга анча кеч қолдик, муҳими биз келажак авлодни тўғри йўлга бошлашимиз, қолгани бекор.

Хуллас, байрам тамом. Ким нима эккан бўлса, ҳамма ўзига ярашасини олишда давом этади. Давлатнинг энг каттаси айтганидек, коррупция бўлмаса, ғирромлик бўлмаса, футболчилар ҳам кўрсатар экан натижа. Ва унутмангки, ўша коррупция, ўша ғирромлик ва ўша ўйинларга қарши курашда биринчи сафда биз — журналистлар турибмиз. 10 йил олдин бизни назарига илмаган инсонлар, бугун биз билан ҳисоблашишяпти, эшитишяпти, керак бўлса ўрганишяпти ҳам. Шуни ҳис қилишнинг ўзи менга Малибудан каттароқ мукофот.

Author :
Rating: +110   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика