"Байер" Хаверцни "Реал"га 80 миллион еврога сотмади, клуб 100 миллион хоҳламоқда News

"Байер" Хаверцни "Реал"га 80 миллион еврога сотмади, клуб 100 миллион хоҳламоқда

"Реал" "Байер" билан ярим ҳимоячи Кай Хаверцнинг трансфери борасида келиша олмади.

Мадридликлар Германия терма жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси учун 80 миллион евро таклиф қилишди, бундан ташқари хавбек келаси мавсумда ҳам ижара асосида Леверкузенда ўйнарди, аммо "фармацевтлар" бу таклифга рад жавобини беришди.

Хабарларга кўра, "Байер" Хаверцнинг сотувидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та ассист қайд этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика