"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"
09 aug 2024 12:00
News
"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"
"Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеус Бундеслиганинг янги мавсуми фаворитини айтди.
"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради. Нафақат мағлубиятсиз чемпион ва Кубок соҳиби бўлгани учун, балки "Бавария", "Боруссия" Дортмунд ва бошқа клублар билан солиштирганда яққол устунликларга эга бўлгани учун ҳам.
Алонсо жамоани 2 йилдан бери бошқариб келмоқда. Таркиб сақланиб қолди ва Терье, Гарсия, Белосьян билан кучайтирилди. Аслида "Бавария"га Та керак эмас. Яъни, бу керак, лекин "Байер"ни заифлаштириш учун.
Упамеканога ишонч билдирилганда қанчалик барқарор эканлигини Еврода кўрдингиз. Ким ва Дайер бор. Агар соғ бўлса, Ито ва марказда ўйнай оладиган Станишич мавжуд. Балки де Лигт ҳам қолар", – деди Маттеус.
Аввалроқ "Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments