Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Бундеслига. "Бавария" сафарда "Байер"ни мағлуб этди News

Бундеслига. "Бавария" сафарда "Байер"ни мағлуб этди

Германия Бундеслигаси 30-туридан ўрин олган "Байер" - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Байер – Бавария 2:4 

«БайАрена»

Голлар: 1:0 – 9 Аларио, 1:1 – 27 Коман, 1:2 – 42 Горетцка, 1:3 – 45 Гнабри, 1:4 – 66 Левандовски, 2:4 – 89 Виртц.

Байер – Градецки, Драгович, Тапсоба, Бендер, Амири (Демирбай, 46), Арангис, Баумгартлингер (Паулиньо, 62), Диаби, Бельараби (Виртц, 46), Бэйли (Венделл, 46), Аларио (Фолланд, 76).

Бавария – Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Алькантара, 74), Дэвис (Люка Эрнандес, 85), Горетцка (Мартинес, 74), Коман (Перишич, 66), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Коман (8), Амири (30), Левандовски (32), Бельараби (35), Мюллер (40), Драгович (74).

18:15.  Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бундеслиганинг 30-туридан ўрин олган марказий баҳсга хуш келибсиз! 

18:18. Афсуски, бугунги ўйиндан олдин нохуш хабар тарқалди. "Байер" етакчиси Кай Хаверц мушакларидаги муаммо туфайли баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Лекин шунга қарамай учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

"БайАрена" бугунги тўқнашувга тайёр! 

"Бавария" ирқчиликка қарши кураш доирасида махсус либосларда машғулот олиб борди. 

18:30.  Ўйин бошланди!

4.  Жамоалар ўзаро тенг ўйин намойиш этишмоқда, бироқ "Бавария" тўпга эгалик қилишга уринмоқда.

6. "Байер" ўнг қанотдан ҳужумга интилди. Меҳмонлар ҳимоячилари тўпни ўз жарима майдонларига яқинлаштиришмаяпти. 

8. Кингсли Коман бирин-кетин рақибларни алдаб ўтишга уринди ва йиқилди, бу эса ҳакам томонидан симуляция деб топилди.

9.  ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Лукас Аларио "Бавария" дарвозасини ишғол этди!   Мезбонлар олдинга чиқиб олишди. 1:0!  

15. Мезбонлар Хаверцсиз ҳам кучли ўйин кўрсатмоқдалар. 

18.  "Бавария" негадир тўпни рақибга жуда тез олдириб қўймоқда. 

21. "Бавария" футболчиларидан ўзига хос комбинация, бироқ ҳозирча самарасиз. 

22. Белларабидан олдинга узатма, аммо тўпга Нойер эгалик қилди. 

25. Командан узатма - Левандовскининг бош билан зарбаси! Афсуски, кучсиз ва бесамар амалга оширилди. 

27. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди. Коман тезкорлик билан ҳужумга ўтди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни тенгдаштирди. 1:1! 

31. Киммихнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси Градецкига қийинчилик туғдирмади. 

32. Левандовски қўполлиги эвазига сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва энди поляк кейинги ўйинни ўтказиб юборади. 

35. Беллараби ҳам огоҳлантирилди. У Дэвисга нисбатан ўта қўпол ўйнади.

37. Аларио ҳужумда қоидани бузди.  

38. Амири ва Диаби комбинацияси. Диабидан зарба! Бироқ Нойер ўз ўрнида.

40. Мюллерга қоидани бузгани учун сариқ карточка кўрсатилди. Томас Мюллер ҳам кейинги учрашувда қатнашмайдиган бўлди.

42. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!  "Бавария" қарши ҳужумга ўтди. Вааау!  Горецканинг узоқдан йўллаган зарбаси голга айланди! "Бавария" олдинга чиқиб олди. 1:2!

45. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ! Сал олдинроқ бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган Гнабри бу сафар чиройли гол урди! 1:3!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

"Бавария" ўйинчилари махсус боғичларда ҳаракатланишмоқда. Унда Black Lives Matter ("Қоралар ҳаёти аҳамиятга эга") деб ёзилган. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

48. "Бавария"да бурчак зарбаси. Тўп "Байер" дарвозабони қўлига келиб тушди ва у жамоадошларини олдинга бошлади. Диавбидан зарба... анча ноаниқ.  

50. Коман яхши вазиятга чиқиб бораётган Мюллерга пас берди. Мюллернинг зарбаси бир оз ноаниқ кетди. 

52. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

54. "Байер" қанотдан ҳужумга отланмоқда. Диаби Павар томонидан йиқитилди. Демирбай жарима зарбасини амалга оширилди, тўп эса ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.  

55. Демирбай бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

57. Майдон марказида Киммихга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

60. Ҳимоядан ошириб берилган тўп Алариога етиб келди, аммо офсайд қайд этилди. 

61. Левандовски Дэвисга тўпни узатди, Дэвис эса қанотдан ичкарига оширди, лекин "Байер" ҳимоячилари тўпни майдон ташқари томон тепиб юборишди. 

62. "Бавария"нинг бурчак тўпи муваффақият келтирмади. 

62. "Байер"да ўзгариш. Баумгартлингер ўрнига Паулиньо майдонга туширилди.  

64. Зарба! Гнабри яқин масофада қулай имкониятдан фойдалана билмади. 

66. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЛЕВААААААААНГОООООООЛЛЛСКИ! А ЙЎҒЕЕЕЕ! ЛЕВАНДОВСКИдан бош билан урилган гол! Ҳисоб 1:4 га ўзгарди! 

Бу гол Левандовскининг жорий мавсумдаги 30-голи бўлди. 

71. "Байер" шиддат билан олдинга интилаётганди, бироқ "Бавария" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.

74. Горецка қанотдан ҳужумга ўтаётганидан тўхтатиб қолинди, бу учун Драговичга сариқ кўрсатилди. 

74. "Бавария"да ўзгариш. Флик Гнабри ва Горецка ўрнига Мартинес ва Тиагони майдонга туширди. 

76. "Байер"да навбатдаги ўзгариш. Аларио ўрнига Фолланд ўйинга қўшилди.   

78. Диабининг зарбасини Нойер майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи самара бермади. 

80. "Бавария" тўпга эгалик қилмоқда. Левандовскидан тўпни олиб қўйишди.

81. Вирц томонидан кучсиз зарба йўлланди. Нойер тўпни шунчаки қабул қилиб олди. 

83. Нойер Дэвисни чап қанотдан олдинга бошлади. Тўп Перишичга, кейин Тиагога етиб келди... Яна қанотга пас. Дэвиснинг узатмаси муваффақият келтирмади.   

85. "Бавария"да ўзгариш. Меҳмонларнинг энг фаол ўйинчиларидан бири Дэвис майдонни тарк этди, унинг ўрнига Люка Эрнандес туширилди. 

86. Диаби бугун жуда яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо унга яхши шерик етишмаяпти. Балки, Хаверц етишмагандир...

89. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  ФЛОРИИИАНН Вииирррц  Нойер дарвозасига чиройли гол урди!   

90. Ўйинга ҳакамлар томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90+4. Киммих бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп Нойергача етиб келди. 

БАҲС ЯКУНЛАНДИ! "Бавария" сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтадиган бўлди. Хизматингизда камина Шерзод Нурматов бўлди ва бу менинг дебютим эди. Камчиликлар учун узр. Кейинги ўйинларда кўришгунча!  

Турнир жадвали

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика