Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман" News

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Ифтихор”-“Шердор” (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик. Самарқандлик футбол мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба бизга жуда зарур эди. Ўтган турда ўз майдонимизда кутилмаганда “Лабса” жамоасига мағлубиятга учрагандик. Рақиб майдонига узоқ йўл босиб келиб, ғалаба қозониб кетаяпмиз, бу жуда ёқимли. Бугунги учрашувда қўлга киритилган ғалабамизнинг асосий омили – яратилган вазиятлардан жамоамиз футболчилари унумли фойдаланишганлиги бўлди деб айтиш мумкин.  



Учинчи даврада Фарғонага иккинчи бор келишмиз, дастлаб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси билан ўйнадик, ғалаба қозондик. Бугун мана “Ифтихор” жамоаси билан ўйнадик. “Ифтихор” жамоаси таркиби аввалгисидан кўра ёшартирилибди, бугун уларнинг мағлуб бўлишига мана шу сабаб бўлди шекилли.

Бизда бугун ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Юқорида айтганимдек, ўтган турдаги мағлубиятимиздан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яна бир бор барча жамоамиз аъзоларини, мухлисларимизни, Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика