Latest news

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  4 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  2 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  4 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Зозуля яқин кунларда жамоамиз ихтиёрига етиб келади" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Зозуля яқин кунларда жамоамиз ихтиёрига етиб келади"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Андижон" - "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев матбуот анжуманида қатнашди.




- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам кўп вазият яратдик. Тўғрисини айтганда, биринчи даврадаги аҳвол такрорланяпти, ҳужумчилар гол урмаяпти. 65-70-дақиқалардан кейин йигитлар чарчаб қоляпти. Жисмоний тайёргарлик умуман йўқ. 7-8 кунда биз ҳеч нимага улгурмадик. Шунинг учун бир киши бўлиб туриб ҳам барибир қийналдик. 

- Бунгача жамоа сардори Фарҳод Бекмуродов эди, бугун эса Абдуллоҳ Олимов жамоани бошлаб тушди. Бу кимнинг қарори?
- Йўқ, кеча жамоа футболчилари билан жамоа сардорини тайинлаш борасида сўровнома уюштирдик. Биринчи ўринда мен юзини кўрмаган Зозуля чиқди. Кейинги ўринда Абдуллоҳ Олимов бўлди, учинчи ўринда Қаҳрамон Баҳодиров ҳамда Фарҳод Бекмуродовга тенг овоз берилди. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ Олимов сардор бўлиб чиқди.

- Ҳужумчилар машғулотдан ташқари ўзлари ҳам қўшимча ишлашадими?
- Умуман олганда биз ҳозирда эътиборимизни ҳимоя чизиғига қаратганмиз. Бугун ҳимоя чизиғимиз ёмон ўйнамади. Фақатгина бир вазият голга айланди. Менимча, ҳимоядаги муаммоларга аста-секинлик билан барҳам берилмоқда. Кейинчалик эътибор ярим ҳимоячиларга ва охирида ҳужумчиларга қаратилади. Ҳозир вақт жуда оз, ҳеч нимага улгурмаяпмиз. 5 кундан кейин яна ўйин. Шу боисдан қўлдан келганча тушунтиряпмиз. Булар битта гол урса очилиб кетади. Фақат шу миясида гол ура олмаслиги муҳрланиб қолган. У билан бу борада гаплашиб, бу нарсани йўқотиш керак.

- Хушнуд Авилов ҳақида сўрамоқчиман. Бунга қадар у қанот ҳимоясида ўйнарди. Бугун эса марказий ҳимояда кўриниш берди.
- Нигериялик ҳимоячи Аривачуквуга ишонч йўқ. Масалан, машғулотларда ўзбекча ёки русчани тушунганлар машқларни тўғри бажаради, лекин у эмас. Шу боисдан Хушнудни ушбу позицияга тайёрлаб келишган экан. Менимча Авилов варианти ўзини оқлади, у бугун ёмон ўйнамади.

- Барибир жамоага тажриба етишмаяпти. Жамоага Зозуляни қайтариш масаласи кўрилмаяптими?
- Бу иш яқин кунларда ҳал бўлади. У 8 сентябрь куни жамоага етиб келиши керак эди, бироқ нимадир бўлди, иш ўхшамади. Яқин кунларда у жамоамиз ихтиёрига етиб келиши режада бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика