Latest news

11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  32 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  275 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда News

Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда

Аввал хабар берганимиздек, Янгиер шаҳрида аньнанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда  “Насаф” футбол мактаби 2003 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар  ҳам турнирда муносиб иштирок этишмоқда.
Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев мураббийлигидаги “Насаф-2003” жамоаси ўз гуруҳида тўрт учрашувни юқори савияда ўтказиб мусобақа финалга йўл олишди.
Воҳалик ёш чарм тўп усталари  турнир чемпионлиги учун кечадиган баҳсда  майдон эгалари Янгиерлик тенгдошларига қарши майдонга саф торитишади. Ушбу учрашув “Янгиер” марказий ўйингоҳида  бугун соат 12:00 да старт олади.

Ёш “насаф”чилар  тўрт  учрашувда ҳам рақибларини аяб ўтиришмади ва улар ўз тенгдошларини  йирик ҳисобларда таслим этишди.  Айтиш жоизки, Жасур Ибрагимов  ва Умар Раҳматуллаев шогирдлари “Насаф” футбол мактаби музейини турнир кубоги билан бойитишни мақсад қилган.

Жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳзод Аъзамов рақиблар дарвозасига 7 тўп киритиб  тўпурарлар баҳсида  карвонбошлик қилмоқда.

“Насаф-2003” жамоасининг яна бир ҳужумчиси Элбек Бўриев ҳам тўрт учрашувдан сўнг голлари сонини бештага етказди. У  жамоадоши билан турнир тўпурарлик баҳсида рақобатлик қилмоқда.

Самад Раҳимов мураббийлигидаги  “Шўртан-2003” жамоаси  ҳам бугун мусобақанинг учинчи ўрини учун кечадиган учрашувида “Жиззах” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

“Насаф-2003” – Чимкент (Қозоғистон) 8-1
“Насаф-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 6-3
“Насаф-2003” –“Шўртан-2003”  (Ғузор) 5-0
“Насаф-2003” –“Гулистон”  (Сирдарё) 7:3

Фахриддин Чориев   

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика