Latest news

22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  0 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  58 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  2 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади" News

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади"

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар раҳбари Бахтиёр Бобоев ўз фикрларини билдирди.

“Мавсумдаги сўнгги ўйин эди. Шу боис, йигитларга мавсумни чиройли ўйин билан якунлашни юклагандик. Айниқса кўпроқ гол уришга ҳаракат қилиб, мухлисларни худсанд қилиш кераклигини уқтиргандик. Буни бажардик деб ўйлайман.

Кейинги мавсумга тайёргарликни 14 декабрь куни бошлаймиз. Биздаги шижоат жуда кучли. Ёшларимизнинг келажаги порлоқ. Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади.

Режамизга кўра, декабр Тошкентда, январ ойида БААда шуғулланамиз. Кейин ОЧЛ плей-офф ўйини бошланиб қолади. Мавсум олдидан асосан ёшларни жамоага мослаштириш эди ва табиийки чемпионлик ва кубокни ютишни мақсад қилган эдик.

Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган режалар амалга ошавермайди. Ҳа, тўғри хатоларимиз ҳам бор. Тўғри хулоса чиқарамиз. "Бунёдкор" терма жамоа учун доими ёрдам беришга тайёр. Январь ойида олимпиада саралаши бошланади. Биз буни инобатга олганмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Августин Чирицанинг ҳам жамоага катта фойдаси тегди. У нафақат мураббий, балки кучли руҳшунос!", - дейди Бобоев.

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика