Latest news

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Бахтиёр Ашурматов: "Ёзги трансферлар ойнасидаги катта ўзгаришлар айрим жамоаларда узоқ йиллик режа йўқлигини кўрсатиб қўймоқда" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ёзги трансферлар ойнасидаги катта ўзгаришлар айрим жамоаларда узоқ йиллик режа йўқлигини кўрсатиб қўймоқда"

Таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов маҳаллий мураббийлар учун хорижий амалиётнинг аҳамияти, Россиядаги футбол муҳити ҳамда ёзги трансферлар ҳақида фикр билдирди.

— Одатда, мураббийлар иш жараёни, тиғиз режим сабаб хорижга чиқишга, бирон клубга бориб нимадир ўрганишга вақти бўлмайди. Бу борада сизнинг қарашингиз қандай? Мураббийларнинг ўз устида ишламаслиги, бирон клубда амалиёт ўтамаслиги тўғрисида эшитгансиз. Бу қанчалик муҳим?

— Ҳар бир мураббий ўз устида доимо ишлаши, билимини янгилаб бориши, хориж клубларида амалиёт ўташи керак, деб хисоблайман. Чунки футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда ҳамда турли янгиликлар кириб келмокда. Биз эса эски билимимиз билан қолиб кетяпмиз. Ўзбекистонда кучли мураббийлар бор. Фақат улар чет эл клубларида амалиёт ўтаб, ўз билимларини ошириб бориши керак. Қозоннинг "Рубин" жамоасидаги шароитлар, клубнинг ўйин услубини кўриб, амалиёт қанчалик зарур эканлигини тушуниб етдим. 

— Бу нарсани мунтазам йўлга қўйиш керакми? Айниқса, Кападзе, Бакаев сингари ҳали мураббийликни бошлаганига кўп бўлмаган мураббийлар фақат Про лицензияси учун эмас, ўзлари учун ҳам тажриба оширишидан қай даражада муҳим аҳамиятга эга?

— Бу каби амалиётлар нафақат Бакаев ёки Кападзе, балки ҳар бир мураббийга керак. Эҳтимол, энди-энди шаклланиб бораётган мураббийларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан хорижда амалиёт ўташи учун шароит яратиб берилиши ёки миллий терма жамоага таклиф қилинган чет эллик мутахассис иштирокида доимий конференциялар ташкил этиш лозимдир. Бошқа ўлкадан келган мутахассислар ўз кўникмаларини маҳаллий мураббийлар билан бўлишиб, улар билан фикр алмашса, яхши бўларди.

— "Рубин"дан олган хулосаларингиз қандай? Клубда амалиёт ўташда Рустам Ашурматовнинг фактори рол ўйнадими?

— Россияда мавсум якунлангандан кейин жияним Рустамжон мураббийларга таклиф билан чиққан ва улар ижобий жавоб қайтарган. Улар мавсум бошланиш арафсида таклиф қилди. Бироқ жиянимнинг ишлари билан эртароқ бориб келишга қарор қилдим. Буни тўлақонли амалиёт демаган бўлардим. Сабаби Қозонда кўп вақт бўлмадим. Ташрифимдан асосий мақсад жиянимнинг ишлари бўйича вазиятни клуб раҳбарлари билан муҳокама қилиб, Рустамнинг "Рубин"даги келажаги борасида аниқлик киритиб олиш эди. Шу сабабли клуб раҳбари билан учрашиб, вазиятга аниқлик киритдик. Чунки Рустамга ўйин амалиёти кам берилаётганидан хавотирда эдик. Имкони бўлса, жиянимни бошқа жамоага ўтказиш вариантини ҳам муҳокама қилмоқчи эдим. Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган Ўзбекистон клубидандан, Россиянинг ФНЛ жамоларидан ҳамда араб клубларидан таклифлар бор эди. Энг асосийси, жияним камроқ маош эвазига бўлса-да, ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаётганди. Бироқ "Рубин" раҳбари билан гаплашганимда, у жамоада соғлом рақобат бўлишини, жамоа мураббийлари жиянимга ишонишаётганини айтишди. "Рубин"нинг, шунингдек, Россия суперкубоги доирасида "Зенит" — ЦСКА учрашувларини бевосита стадиондан кузатдим ҳамда Рустамжон ҳам, Умарали Раҳмоналиев ҳам қозонликларнинг асосий таркибидан ўрин олади деган ишонч билан қайтдим. Уларга рақобатда устун келишларини ҳамда омад тилаб келдим. Агар ўз устида мунтазам ишласа, ўзбекистонлик футболчилар бемалол Россия клубларида ўйнай олишларига ишонч ҳосил қилдим. "Рубин"нинг тайергарлик жараёнида бир кун дам, бир кун ўртоклиқ учрашуви, яна бир кун эса тикланиш жараёнига сарфланди. Шунга қарамасдан, клуб иштирокидаги ўртоқлик учрашувини, жамоанинг бир нечта машғулотини кўришга муваффақ бўлдим ҳамда жамоанинг ўйин услубидаги янгиликларни ўргандим. Уларда бизнинг футболга нисбатан темп сезиларли даражада юқори экан. "Зенит" — ЦСКА ўйинида икки хил тактик услуб, ўта юқори темп, савияли футболчилар иштирокидаги футболни, икки жамоанинг ўйинга қараб тактик ўзгаришлар қилишини гувоҳи бўлдим. Ташкилотчилик ва мухлисликни гапирмаса ҳам бўлади. Қозонда ўтган вақтим фойдадан ҳоли бўлмади. Мавсум бошлангандан кейин тўлақонли икки ҳафталик амалиёт ўташни режалаштиряпман.

— Ёзги трансферлар ойнасида қайси клубимизни фаоллиги билан ажратиб кўрсатган бўлардингиз? Янги регламент сабаб жамоадан жамоага ёппасига кўчиб ўтишлар камайди, бунга фикрингиз қандай?

— Ёзги трансфер ойнасида ҳар бир жамоа имкониятидан келиб чиққан ҳолда таркибини кучайтиришга ҳаракат қилди. Хавотирлиси, кўпгина жамоа легионерлар ёрдамидан фойдаланишга уринмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонда юқори савиядаги футболчилар камлигиданми ёки уларга билдирилаётган ишонч юқори эмаслигидан далолатми? Бир неча йиллар олдин жамоалар, асосан, маҳаллий футболчиларга таянишар, айрим позицияларни эса легионерлар билан тўлдиришарди. Бу Ўзбекистон учун хавотирли ҳолат. Ёппасига кўчиб ўтиш камайди деяпмиз, лекин айрим жамоалар 8–9, ҳатто 11–12 нафаргача футболчини жалб қилмоқда. Ўз олдига юқори максад қўйган ва аниқ режаси бўлган жамоа ёзги трансфер ойнасида 3 ёки 4 нафар футболчини қўшиб олиши керак, деб ўйлайман. Ёзги трансферлар ойнасидаги катта ўзгаришлар айрим жамоаларда узоқ йиллик режа йўқлигини кўрсатиб қўймоқда. Ўз олдига аниқ мақсад қўйган "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф", ОКМК сингари жамолар кўп ўзгаришга кўл урмади. Бу жамоаларда мақсад ва режалар аниқ ва тўғри йўлга қўйилганини англатади. Бизни қизиқарли 2-давра ўйинлари кутиб турибди. Селекция жараёнидаги ўзгаришлар қанчалик тўғри ва фойдали бўлганини ўйинлар кўрсатиб беради. Барча жамоага иккинчи даврада омад тилаб қоламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика