Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   0 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  5 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"дек жамоага 5 ўйинда 2 очко олиш ярашмайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"дек жамоага 5 ўйинда 2 очко олиш ярашмайди"

Coca Cola Суперлига 5-тури доирасида "Олимпик"ка қарши ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.


- "Олимпик" биздан кўра яхшироқ шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турибди. Вазиятларни биз ҳам ярата олдик, лекин уйдаги ўйинларда омад биздан юз ўгирмоқда, тўп устунга тегиб кетмоқда. Умуман олганда "Олимпик" биздан кучлироқ эди. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Бизда эса ҳолат оғир. Аммо вазиятдан чиқиш учун охиригача ҳаракат қилишимиз керак. Вазиятни тўғирлай оламиз. Раҳбариятни, мухлисларни тушуниб турибман. Учта жамоада мураббий алмашди. Ҳозир исталган қарорга тайёрман. 

Йигитлар билан вазиятни ўнглашга ишоняпман. Бунинг учун охиргача ҳаракат қилишни истайман. Барибир омад қайсидир куни келиши ва шундан кейин ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабаларни қўлга киритишимиз керак. Кўплаб жамоаларда ишлаганман. "Турон"дан ҳам кўра кўпроқ мухлис кирадиган жамоаларни бошқарганман. Ўйиндан кейин мухлислар кийим алмаштириш хонасига кириб, бизга таскин бериб кетишгани таъсирли бўлди. Қийин пайтда мухлислар ва жамоа билан бирга бўладиган мухлисларни кўрмаганман. 

Тўғри бу ердаги мухлислар ҳам талабчан. Айрим мухлислар футболчиларга қаттиқ эътироз билдиришади. Уларни ҳам тўғри тушуниш мумкин. Лекин жамоамизнинг ашаддий мухлислари шундай пайтда ҳам бизни қўллаб-қувватлашяпти. Бу вазиятдан биргаликда чиқиб кетамиз деб ишонч билдиришяпти ва далда бўлишяпти. Шу сабабли футболчилар номидан ҳам мухлисларимизга катта раҳмат айтаман.

- Жамоа ўртамиёналар билан ўйинда очколарни бой берди. Олдинда "Навбаҳор", "Нефтчи"га қарши ўйинлар бор. Ушбу учрашувларда жамоа қандай ўйнайди?

- Биз учун осон ўйиннинг ўзи бўлмаяпти. Бир қанча жамоалар мавсумни омадсиз бошлашди. Таркиб нуқтаи назаридан чемпионатга катта умидлар билан кириб келгандик. Юқори ўринлар учун курашамиз деб ишонгандик. Мавсум олдидан селекция учун мураббийларга имкониятлар яратиб берилди. Мураббийлар штаби ҳам чин юракдан ишламоқда. Бугун "Олимпик" биздан кўра шаклланган жамоа эканлигини билиб, бир ҳужумчи билан ўйнадик. Лекин ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ҳимояга ётиб олиб, ўз имкониятларимизни кутиб ўйнаш нотўғри деб ҳисобладик. 

Иккинчи бўлимда эса мухлислар ва раҳбариятни хурсанд қилиш учун икки нафар ҳужумчи билан ўйнадик.  Ҳозирча мураббийлар штаби томонидан қабул қилинаётган қарорлар ўзини оқламаяпти. Йигитлар футбол ўйнай олишади. Меҳмонда эса нисбатан осонроқ ва камроқ босим билан қарши ҳужумларда ўйнаяпмиз. "Олимпик" билан иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйнашимиз керак эди. Чунки дуранг ҳам бизни қониқтирмасди. Лекин афсуски яна гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Ҳолатнинг оғирлигидан футболчилар ҳам мураббийлар ҳам тушкунликка тушишган. Бундан эса мухлисларнинг ишончи, футболчилар ва мураббийлар биргаликда чиқиб кета олади. 

Кубок ўйини бўлиши жамоага фойдали бўлиши мумкин. Чунки айрим позицияларда муаммолар бор. Захирада ўтириб қолганларни майдонга тушириб, уларни ҳам синаб оламиз. Кейинги ўйинларда таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятдан чиқиб кета оламиз деб ўйлайман. Чунки таркиб ёмон эмас. Ўтган 5 турдан кейин 2 очко жамғариш "Турон" учун ярашмайдиган ҳолат. Раҳбариятни тушуниб турибман. Бизга барча шароитни яратиб беришди. Мен ушбу вазиятдан чиқиб кета олишимизга ишонаман. Уларнинг олдида ҳижолатдамиз ва исталган қарорни ҳурмат қиламиз. Агарда шу ерда ишлаб, "Турон"ни Супелигадан тушириб юборсам, 5 йил давомида мураббийликни ўрганиб юргандек бўлиб қоламан. Мураббийлик ҳам осон эмас, соғлиқ кетади. Аммо натижа бўлмаса, мураббийнинг иши кўринмайди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика